Сиёсат

дайжест

Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди

Алишер Абдусаломов Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлди. У бунга қадар Олий Мажлис Сенати раиси котибиятига раҳбарлик қилган.


Иқтисодиёт

дайжест

Корхоналар муаммоларини ҳал қилиш учун уларга масъуллар бириктирилади

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров президентга вилоят ва туманлардаги саноат билан «корхонабай» ишлаш бошлангани, уларга айланма маблағ, электр ва газ таъминоти, солиқ масалалари бўйича кўмаклашилаётгани ҳақида ҳисобот берди. Президент корхоналарга масъулларни бириктириш бўйича топшириқ берди.


дайжест

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан иш қўзғатди

Рақобат қўмитаси «Ўзбекнефтгаз»нинг 4,8 млрд сўмга яқин савдоларида «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси бузилганига оид аломатларни аниқланди. АЖга нисбатан иш қўзғатилди.


дайжест

Термиз халқаро савдо маркази ўз ишини бошлади

Термиз халқаро савдо марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон бош вазири в.б. Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев қатнашди.


дайжест

Қозоғистон Тожикистондан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилишни режалаштирмоқда

Қозоғистон Тожикистоннинг Роғун ГЭСидан электр энергиясини Ўзбекистон орқали импорт қилмоқчи. Ўзбекистон ҳам аввал шу станциядан электр харид қилишни кўриб чиққанди. Тожикистон ГЭС қурилишини якунлашга ташқи молиялаштириш олиш учун энергия етказиб бериш бўйича шартномалар тузиши керак.


Жамият

дайжест

«Онкологик беморлар навбатда туриб қийналмасин». Президент янги қурилган Республика онкология марказини бориб кўрди

Президент Тошкент тиббиёт академияси ёнида қурилган Республика онкология марказининг янги мажмуасини бориб кўрди. Лойиҳа Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Қурилиш ишларига 1,2 триллион сўм ажратилган.


дайжест

ОТМлардаги супер контракт миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон давлат ОТМларидаги супер контракт миқдорлари тасдиқланди. Табақалаштирилган контрактни тўплаган баллари қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган талабалар тўлаган ҳолда ўқишга кириши мумкин.


дайжест

Туркияда 4 йил тутқунликда сақланган аёл қутқарилди

Туркиянинг Ушоқ шаҳрида 2020 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилган қашқадарёлик аёл қутқарилди. Уни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар бошланган. Аёлни тутқунликда сақлаган турк фуқаросига жиноят иши очилди.


дайжест

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев кеча вафот этган Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонига борди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.


дайжест

Ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликка тортилмайди

Эндиликда ўқотар бўлмаган қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилинади. Илгари бундай норма мавжуд бўлмаган.


дайжест

Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалиги ерларида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқиб, 1,5 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнди. Уни ўчииришга 3 та экипаж, 30 нафар қутқарувчи ва хўжаликнинг 20 нафар ходими жалб қилинди.


дайжест

Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан ЯИДХПга шикоят йўллаш мумкин бўлди

Ўзбекистонда эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш мумкин.


Спорт

дайжест

Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматов муддатидан олдин подполковник бўлди

Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари Баҳодир Жалолов ва Ҳасанбой Дўсматовга «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони ва муддатидан олдин подполковник ҳарбий унвони берилди.


дайжест

Фото: Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими

Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Фотожурналист Ҳусниддин Ато жараёндан олинган суратларни «Газета.uz» билан бўлишди.


дайжест

Паралимпиада-2024. 1-кунда ўзбекистонлик 6 спортчи иштирокини бошлайди

Париждаги Паралимпия ўйинларининг биринчи кунида ўзбекистонлик 5 спортчи пара сузиш баҳсларида қатнашади. Паратаэквондочи Зиёдахон Исоқова (-47 кг) иштирокини чорак финалдан бошлайди.


дайжест

Шахмат: Нодирбек Абдусатторов Синкфилд кубогида 3−4-ўринларни эгаллади

Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов АҚШда ўтказилган Синкфилд кубоги нуфузли турнирида 3−4-ўринларни эгаллаб, 40 минг доллар мукофот пулига эга бўлди. Охирги турда у 27 та ҳаракатда Ян Непомняшийдан устун келди. Алиреза Фирузжа биринчи, Фабиано Каруана иккинчи ўринни эгаллади.


дайжест

Шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда ғолиб чиқди ва $30 минг ишлаб олди

Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев Абу-Дабидаги очиқ турнирда бирор мағлубиятсиз ғолиб чиқди. У 30 минг доллар мукофот пули олди. Шамсиддин Воҳидов ҳам худди шунча очко жамғарди, аммо учинчи ўринни эгаллади. Ladies гуруҳида Афруза Ҳамдамова биринчи ўринни қўлга киритди.


Жаҳон

дайжест

Трампга сайлов натижаларини бекор қилишга уриниш бўйича яна айбловлар қўйилди

Махсус прокурор Жек Смит Дональд Трампнинг 2020 йилги сайлов натижаларини бекор қилишга уриниши бўйича янги айблов хулосасини судга берди. Ҳужжат Олий суднинг АҚШ собиқ президентларининг қисман жиноий иммунитетга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги қарорини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилди.


дайжест

Японияга «Шаньшань» тайфуни ёпирилди, миллионлаб аҳоли эвакуация қилинмоқда

Япония жануби-ғарбида «Шаньшань» тайфуни кузатилди, 200 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди. Toyota ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар заводларда ишни тўхтатди, юзлаб рейслар бекор қилинди. Ҳукумат мамлакат бўйлаб 5,2 миллиондан ортиқ аҳолини эвакуация қилиш топшириғини берди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!