IТ дунёси шунчалик тез ривожланяптики, ўзгаришларга етиб олиш жуда қийин. Янги технологиялар, янги касблар, янги хизматлар. Бугунги кунда меҳнат бозорида кечагина мавжуд бўлмаган касб эгалари қидирилмоқда. Тез ўзгарувчан дунёда қандай қилиб талаб юқори бўлган мутахассис бўлиб қолиш мумкинлиги ҳақида IT Park University — IТ соҳасида амалий таълимга йўналтирилган университет экспертлари сўзлаб берди.

it park university

Мутахассис бўлиш учун маълум бир IТ соҳасини танлаш

Кенг доирадаги мутахассислар даври ўтди — энди меҳнат бозорида муайян соҳада чуқур тажрибага эга бўлган ходимлар қадрланади. ITPU магистратураси талабаларга учта энг машҳур ихтисосликни таклиф қилади (World Economic Forum маълумотларига кўра):

  • Solution Architecture;
  • Systems Engineering (Cloud & DevOps);
  • Data Engineering & AI.

Ўрганишдан тўхтамаслик керак

Технологиялар тез ўзгармоқда, шунинг учун энг сўнгги тенденциялар ва инновациялардан доимо хабардор бўлиш муҳимдир. ITPU магистратура дастури янги технологияларга йўналтирилган бўлиб, энг сўнгги усуллар ва технологиялардан фойдаланишни таъминлайди, бу эса мутахассисларга трендда бўлиш ва касбий ўсишда давом этиш имконини беради.

Дастурлар соҳанинг етакчи мутахассисларидан устозлик ва реал лойиҳаларни ўз ичига олади, бу эса мутахассисларга назарий билимларни амалиётда қўллаш ва маҳоратларини ошириш имконини беради.

it park university

Профессионал ҳамжамиятнинг фаол иштирокчиси бўлиш

Касбий алоқаларни ўрнатиш ҳар қандай карьерада, айниқса, IТ’да муҳимдир. Алоқалар тармоғи янги имкониятлар ҳақида билишга ва касб бўйича ҳамкасблардан маслаҳат олишга ёрдам беради.

ITPU магистратура дастури халқаро жамоаларда ишлашни ўрганиш ва ўз алоқа тармоғини глобал қилиш имконини беради.

Soft Skills’ни ривожлантириш

Айтичилар ҳеч ким билан мулоқот қилиши шарт эмас ва муваффақиятли карьера учун асосан Hard Skills керак, деган кенг тарқалган хато фикр мавжуд. Карьерада ўсиш учун жамоада ишлаш ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмалари, ҳиссий интеллект ва мулоқот қобилиятлари муҳимдир. Шунинг учун ITPU магистратура дастури лидерлик ва бошқарув кўникмаларини ривожлантирувчи курсларни ўз ичига олади.

it park university

Билимларни магистратура дипломи билан тасдиқлаш

Дипломни олгач, касбий ўсишга бўлган интилишни кўрсатиш керак. Талабалар ITPU’да ўқишни тугатгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат намунасидаги диплом олади.

Магистратура дипломи касбий ва академик ўсиш учун кенг имкониятлар очиши мумкин бўлган муҳим активдир. Магистрлик дипломи билан юқори лавозимга кўтарилиш ёки юқори лавозимларни эгаллаш эҳтимоли кўпроқ. Ўртача ҳисобда, магистр даражасига эга мутахассислар фақат бакалавр даражасига эга бўлганларга қараганда юқори маошга эга.

Тез ривожланаётган IТ оламида талаб юқори бўлган мутахассис бўлиш имкониятини қўлдан бой бермаслик керак. ITPU магистратурасида ўқиш учун аризани ҳозироқ сайтда қолдириш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.