Ўзбекистонда энди йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича эътирозларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали йўллаш мумкин. Бу ҳақда портал Telegram канали хабар қилди.

Бу учун қуйидаги кетма-кетликдаги амалларни бажариш керак:

  • my.gov.uz порталига (ёки мобил иловага) кирилади;
  • «Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан чиқарилган қарор ва юбориладиган хабарномалар юзасидан мурожаат юбориш» хизматига ўтилади;
  • Эътирозни асословчи маълумотларни киритиб, «Юбориш» тугмасини босилади.

Мазкур хизмат ҳозирча синов тариқасида ишламоқда, 1 сентябрдан тўлиқ йўлга қўйилади.