Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг биринчи кунида Ўзбекистон делегациясидан 6 нафар спортчи 2 та спорт турида иштирокини бошлайди. Паралимпия қўмитаси спортчиларнинг иштироки тақвимини эълон қилди.

Пара сузиш С13

Соат 14:00 дан сўнг 3 нафар спортчи: Кирилл Панков, Музаффар Турсунхўжаев ва Ислам Асланов 100 метрга баттерфлай усулида сузиш баҳсларида қатнашади.

паралимпиада 2024, париж 2024, спорт

29 ёшли Кирилл Панков Инчеон-2014, Жакарта-2018 ҳамда Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.

паралимпиада 2024, париж 2024, спорт

Музаффар Турсунхўжаев 1998 йил 16 январда туғилган. У Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси.

паралимпиада 2024, париж 2024, спорт

Ислам Асланов ҳам 29 ёшда. Спортчи Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган. 2023 йил Лондонда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 50 м ва 100 м масофага эркин усулда сузиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.

Пара сузиш (аёллар) С13

Эркаклар ўртасидаги баҳслардан сўнг аёллар ўртасида баттерфлай усулида 100 метрга сузиш баҳслари старт олади. Унда Шохсанамхон Тошпўлатова ва Муслима Одилова ҳам иштирок этади.

паралимпиада 2024, париж 2024, спорт

Шохсанам Тошпўлатова 1997 йил 4 майда туғилган. Параатлет Жаҳон чемпиони, Рио-2016 ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида олтин медалга сазовор бўлган.

паралимпиада 2024, париж 2024, спорт

26 ёшли Муслима Одилова эса Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган.

Пара таэквондо

Соат 16:49 дан сўнг пара таэквондочи Зиёдахон Исоқова (-47 кг) чорак финалдан иштирокини бошлайди.

паралимпиада 2024, париж 2024, спорт

У 1998 йил 14 февралда туғилган. Спортчи 2023 йил Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси.