Иш учунми ёки ўйинми, кўпчилик ҳар куни соатлаб интернетдан фойдаланади. Интернетга уланганда у ердаги фаолликни махфий ва ҳимояланган бўлишини истайди. Бу келгуси шоппинг режалари учун онлайн дўконларни кўриб чиқишдами ёки муҳим ҳужжатлар билан ишлаётгандами, барчасига амал қилади. Энди Samsung Galaxy шундай ҳимояни бера олади. Фойдаланувчи қаерда бўлишидан қатъи назар, булар билан интернетдан хавфсизроқ фойдалана олади.

Хавфсиз Wi-Fi

Samsung`нинг хавфсиз Wi-Fi функцияси билан ҳар бир фойдаланувчи қулай жойдан туриб бехавотир ишлаши мумкин. Бу функция ҳатто хавфсиз бўлмаган, жамоат Wi-Fi тармоқларидан фойдаланганда ҳам интернетга хавфсиз кириш имконини беради ва интернет трафигини шифрлаш орқали тўлиқ ҳимояни тақдим этади. Махфийликни кенгроқ ҳимоя қилиш учун интернет трафикни иккита алоҳида ретранслятор орқали йўналтириш ҳам мумкин, шунда ҳеч ким IP манзилини била олмайди. Бу айниқса жамоат жойларида масофадан ишлаётганда самара беради.

Хавфсиз Wi-Fi`дан фойдаланиш учун қуйидагилар бажарилиши керак:

  • созламалар, хавфсизлик ва махфийлик менюсига ўтиш;
  • қўшимча хавфсизлик созламаларини танлаш;
  • у ердан «Хавфсиз Wi-Fi»га босиш кифоя;
  • шунингдек, буни тезда амалга ошириш учун «Хавфсиз Wi-Fi» белгисини бош экранга қўшиб қўйиш мумкин.


samsung

Созламалар > Хавфсизлик ва махфийлик > Қўшимча хавфсизлик созламалари > Хавфсиз Wi-fi`ни танлаш

Galaxy билан шахсий маълумотлар ва махфий ҳужжатлар жамоат тармоқларининг потенциал таҳдидларига бардошли бўлгани учун хотиржамлик билан масофадан туриб ишлаш мумкин. «Хавфсиз Wi-Fi» ҳатто ойига 1024 МБ гача бепул ҳимояни таклиф қилади ва Wi-Fi тармоғига уланганда автоматик равишда ёқилади. Шунингдек, тарифини янгиламоқчи бўлганлар учун қўшимча тариф режалари мавжуд.

Samsung Internet

Samsung Internet фойдаланувчига йўналтирилган хавфсизлик ва махфийлик хусусиятларини веб-браузерга ҳам олиб киради, бу сизга шахсий маълумотларни ҳимоя қилган ҳолда севимли веб-сайтларни эркин кузатиш имконини беради. Samsung Internet билан биз сизни ва онлайн фаолликни хавфсиз қилишга қаратилган сон-саноқсиз функцияларни яратди.

Масалан, браузер Quick Access («Тезкор кириш») орқали кириладиган Privacy Dashboard («Махфийлик дарчаси») панелида интернетдаги фаолиятни қандай ҳимоялаш ҳақида тўлиқ маълумот берилади. Бу ҳафталик фаоллик ва созламаларнинг батафсил қайдини тақдим этади, уларни исталган вақтда фойдаланувчи истаган махфийлик даражасига мослаштира олади. Функцияни топиш учун браузерни очиш, учта нуқтага босиш ва «Махфийлик»ни танлаш керак.

Қўшимча хавфсизлик учун Samsung Internet «Махфий» режими билан шахсий муҳитни ҳам фаоллаштиради. Бу фойдаланцқчининг қурилмасига кириш ҳуқуқига эга бўлган кишига совға харид қилишда сюрпризни сақлаб қолишда қўл келади. Бу опция ёрдамида сиз Samsung Internet`да одатдагидек веб-сайтларга кира оласиз, аммо қўшимча махфийлик ва хавфсизлик билан. «Махфий» режимида сиз ташриф буюрган ҳар қандай веб-сайтлар учун cookie файллар ва сайт тарихининг барчаси «Махфий» режими ёпилиши биланоқ телефондан ўчиб кетади. Саҳифалар ва хатчўпларни сақлашингиз мумкин, бироқ улар фақат махфий режимда кўринади. Бу функциядан фойдаланиш учун Samsung Internet’га ўтинг ва асосий экраннинг пастки қисмидаги очиқ саҳифаларингизни бошқарувчи «Таб менежери» белгисига босинг. «Махфий режимни ёқиш» тугмасини босиш орқали махфий режимни фаоллаштиринг.

samsung

Samsung Internet > Таб менежери белгиси > Махфий режимни ёқиш

Шунингдек, Samsung Internet автоматик ёқилган, сунъий интеллект асосида ишлайдиган Smart Anti-tracking функциясини ҳам тақдим этади. Бу функция cookie файлларни ва шахсий маълумотларни кузатишга уринаётган учинчи шахсларни блоклашга ёрдам беради, шунингдек, сайтлараро кузатувчилар махсус усуллар орқали блокни бузиб ўтишининг олдини олади. Smart Anti-tracking URL манзилини киритишда хавфсизроқ HTTPS манзилни маъқул кўради ҳамда фойдаланувчини маълумотлар омборида қайд этилган трекерлар билан тил бириктирган доменлардан сақлайди. Smart Anti-tracking`дан фойдаланиш учун Samsung Internet`даги «Махфийлик» дарчасига кириш ва Smart Anti-tracking`ни босиш керак.

Ниҳоят Samsung Internet рекламани блоклаш имконини беради. Биз фойдаланувчи веб-сайтларни кўраётганда чалғитувчи рекламаларни олиб ташлашни исташини ҳисобга олдик. Samsung Internet учинчи томон реклама блокерларини юклаб олиш имконини беради. Рекламаларни блоклаш учун Samsung Internet иловасини очиш, уч нуқтали белгини (меню) босиш ва реклама блокерларини танлаш керак. Бу ерда реклама блокерларини юклаб олиш учун баъзи иловалар тавсия қилинади.

samsung

Samsung Internet > Меню > Реклама блокерлари

Samsung Galaxy қурилмаси билан қачон ва қаерда интернетга кириш кераклиги ҳақида ўйлаб ташвишланишга ҳожат йўқ. Samsung Galaxy ҳаммасини ўйлаб чиққан. Фойдаланувчи қаерда бўлишидан қатъи назар, онлайн фаолияти давомида ўз ҳимоясини таъминлаш учун керакли чораларни қўллаш мумкин.

Батафсил маълумот ва бошқа янгиликларни Samsung Newsroom Uzbekistan сайти орқали билиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.