Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 18−29 август кунлари Сент-Луисда (АҚШ) ўтказилган Синкфилд кубогида 3−4-ўринларни эгаллади.

2024 йилги Синкфилд кубоги — Grand Chess Tour сериясининг бешинчи ва якуний босқичи. 350 минг АҚШ доллари миқдоридаги соврин жамғармаси учун айланма тизимда 10 нафар гроссмейстер ўйнади.

Турнирда Фабиано Каруана (АҚШ, 2793), Ян Непомняший (Россия, 2767), Доммаражу Гукеш (Ҳиндистон, 2766), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2762), Уэсли Со (АҚШ, 2751), Алиреза Фирузжа (Франция, 2751), Рамешбабу Прагнанандҳа (Ҳиндистон, 2749), Аниш Гири (Голландия, 2746), Дин Лижэнь (Хитой, 2745), Максим Вашье-Лаграв (Франция, 2721) иштирок этди.

Вақт назорати биринчи партиядан бошлаб ҳар бири учун 120 дақиқа ва ҳар бир ҳаракат учун 30 сонияни ташкил этди.

Нодирбек Абдусатторов 10 та партиядан 6 тасини дуранг билан якунлаган бўлса, иккинчи даврада Фабиано Каруанага (партия) имкониятни бой берди.

Фото: Lennart Ootes / Grand Chess TourФото: Lennart Ootes / Grand Chess Tour

Chess.com хабарига кўра, Абдусатторов 7-раундда Нимцович ҳимояси вариантида Уэсли Сонинг (партия) тайёргарлигини синаб кўришга қарор қилган.

Кўринишидан, ўзбекистонлик шахматчи рақибининг тайёргарлигида бўшлиқ топа олган: кучсиз пиёдаларга босим ўтказган ва «кичик комбинация» орқали моддий устунликка эришган.

«Мен ўз позициямга шубҳа қилмадим, лекин ушбу турнирда аллақачон жуда кўп ақл бовар қилмайдиган қутқаришларни кўрдик. […] Рақибнинг сирғалиб кетишини истамагандим», — деди ўзбекистонлик ғалабадан кейин.

Фото: Lennart Ootes / Grand Chess TourФото: Lennart Ootes / Grand Chess Tour

Учинчи раундда Каруанага учралган мағлубият Абдусатторовнинг Синкфилд кубогида ғалаба қозониш режасини барбод қилди, аммо дунёнинг олтинчи рақамли шахматчиси еттинчи ва тўққизинчи раундларда ғалаба қозониб, кучли учликдан жой олди.

Абдусатторов сўнгги турда Славянча ҳимояда оқ доналарда ўйнаб, россиялик Ян Непомняшийни (партия) мағлубиятга учратди. Рақиб партия тугашига бир соатдан ортиқ вақт қолган пайт 27-ҳаракатда таслим бўлди.

Фото: Lennart Ootes / Grand Chess TourФото: Lennart Ootes / Grand Chess Tour

6 очко (3 ғалаба ва 7 дуранг) билан Алириза Фирузжа Синкфилд кубогини қўлга киритди ва 100 минг доллар ишлаб олди. Бундан ташқари, Франция вакили бу кўрсаткич бўйича Магнус Карлсен билан тенглашиб, уч йил ичида иккинчи марта Grand Chess Tour сериясини ютди.

алиреза фирузжа, синкфилд кубоги, нодирбек абдусатторов, шахмат, ян непомняший, grant chess tour

Иккинчи ўринни америкалик Фабиано Каруана эгаллади — 5,5 балл ва 65 минг доллар. Учинчи ва тўртинчи ўринларни 5 очко билан франциялик Максим Вашье-Лаграв ва Нодирбек Абдусатторов бўлишди ва ҳар бири 40 минг доллардан мукофот олди.

алиреза фирузжа, синкфилд кубоги, нодирбек абдусатторов, шахмат, ян непомняший, grant chess tour

Grand Chess Tour 2024 мусобақасининг барча беш босқичида ўзбекистонлик 74,5 минг доллар, Фирузжа эса 323,7 минг доллар ишлаб топди.