Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили қабулида бакалавриат таълим йўналишлари учун табақалаштирилган тўлов-контракт қийматининг минимал миқдори тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам тўпламаган ҳамда қўшимча равишда ўқиш истагини билдирган абитуриентлар биринчи ўқув йили учун базавий тўлов-контракт миқдорларига нисбатан супер-контракт қийматини тўлаган ҳолда ўқишлари мумкин.

Супер контракт миқдори йўналишларга қараб фарқланади. Бунда табақалаштирилган контракт энг кам миқдори белгиланган базавий тўлов-контракт миқдорларининг 6 баравари, энг кўпи эса 19 бараварини ташкил этади.

Табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2024 йил 15 октябрга қадар тўлиқ тўлаган абитуриентларга 10 фоизлик чегирма берилади.

Барча йўналишлар учун белгиланган супер контракт миқдорини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.