Париж Паралипиадасининг 2-кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрова пара енгил атлетика бўйича узунликка сакраш баҳсида мусобақа рекордини ўрнатди. Бу ҳақда спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Параатлет дастлабки уринишидаёқ 5,22 метрга сакради. Шу вақтгача Паралимпия рекорди 5,07 метр бўлиб, уни 1996 йилги Атланта Паралимпия ўйинларида испаниялик Пурифасьон Ортис ўрнатганди.

Ўзбекистонлик параатлет иккинчи уринишида 5,12 метр ва учинчи уринишда 5,19 метр натижани қайд этди. Спортчиларнинг иштироки давом этмоқда.

Маълумот учун, Асила Мирзаёрова 1999 йил 3 июлда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Т11 классида иштирок этади. Икки карра Жаҳон чемпиони, Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони соҳиби.