Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди

Ўзбекистон президенти мустақилликнинг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳа вакилларига фахрий унвон, орден ва медалларни топширди. Фото.


Иқтисодиёт

дайжест

ТҲАЙ бўйлаб бошқа чорраҳаларда ҳам йўл ўтказгичлар қуриш режа қилинмоқда — Автойўл раҳбари

Президент пойтахтнинг Темур Малик кўчасидаги янги йўл ўтказгични бориб кўраркан, Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг бошқа тирбанд чорраҳаларида ҳам шундай йўл ўтказгичлар қуришни буюрди, дея маълум қилди Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбари Жамшид Турсунов.


дайжест

Россия Ўзбекистонга газни «мумкин қадар максимал» етказиб бермоқда — «Газпром» раҳбари

Россиянинг «Газпром» компанияси Ўзбекистонга газни «техник жиҳатдан мумкин қадар максимал даражада» етказиб бермоқда. «Қишдаги даражада. Ўтган қишда, Ўзбекистонда аномал кучли совуқ бўлганида, биз у ерни газ билан таъминлаган даражада», — деди компания раҳбари Алексей Миллер.


дайжест

Тўпаланг дарёси бўйида «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи ишга тушди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Зарчоб-1A» кичик ГЭСи фойдаланишга топширилди. Лойиҳа қиймати — 3,3 млн доллар. Станция йилига 13 млн кВт соат электр ишлаб чиқаради ва 4750 та хонадонни таъминлайди.


Жамият

дайжест

«Шарқ тароналари» фестивали ғолиблари аниқланди. Фоторепортаж

Самарқандда якунланган «Шарқ тароналари» фестивалининг Гран-присини Озарбайжоннинг «Семург» жамоаси қўлга киритди ва 10 минг доллар билан тақдирланди. Олтита давлат ижодкорлари эса турли ўринларга лойиқ кўрилди. Тадбир якуни — «Газета.uz» фоторепортажида.


дайжест

Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр қолдиқлари топилди (фото)

Паркент туманидаги йўл қурилиши давомида минг йиллик тарихга эга қабр қолдиқлари топилди. Қолаверса, бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда муҳр чиқди. Ҳозирда улар лабораторияга юборилган ва ҳудудда археологик қазишма ишлари давом этмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда байрам кунлари ҳаво салқин бўлади

Август охири ва байрам кунларида Ўзбекистон бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. 1 сентябрдан ҳарорат фони пасайиб, кундузи +28…+31, кечаси +13…+15 даража атрофида бўлади. Бу кунларда ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Тошкентдаги метро яқинида жойлашган ОТМларда дарсларнинг бошланиш вақтлари эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди. График метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарсларга етиб бориши учун қулайлик яратиш мақсадида тузилган.


дайжест

Диёра Келдиёрова — стереотиплар, кўйлак киймагани учун танқид ва қайнонасининг қўллови ҳақида

Дзюдо бўйича Олимпиада чемпиони Диёра Келдиёрова Parda podcast лойиҳасига берган интервьюсида аёл спортчи бўлиш қийинчиликлари, жамиятдаги стереотиплар ва шахсий чегара ҳақида гапирди. У, шунингдек, ўзининг қизлик ва келинлик оиласидан бирдек қўллаб-қувватлов олганини таъкидлади.


дайжест

Фарғонада хонадонларнинг иссиқлик таъминотидан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари бекор қилинди

Фарғонада 6 мингдан ортиқ хонадонга иссиқлик таъминоти бўйича 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди. Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган маблағлар бекор қилинди.


дайжест

Актёр ва бошловчи Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди

Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди. У Японияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда мамлакат салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолаларни чоп этишга кўмаклашади.


дайжест

2025 йил якунигача мактабларнинг ягона таълим тизими учун ўқув дастурлари ва ДТС такомиллаштирилади — вазирлик

Ўзбекистонда мактабларнинг ягона таълим тизими учун ўқув дастурлари ва Давлат таълим стандарти (ДТС) жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Уларни такомиллаштириш 2025 йил охиригача якунланади, дея маълум қилди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакили. Шунингдек, dts.uz платформаси ишга тушади.


дайжест

Тошкентда байрам кунлари метро ва автобусларнинг ҳаракатланиш жадвали тасдиқланди

Тошкент шаҳрида автобуслар байрам кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади. Метро эса 31 август ва 1 сентябрь кунлари одатий иш кунлари учун белгиланган, 2 ва 3 сентябрь кунлари эса дам олиш кунлари учун мўлжалланган жадвал асосида ҳаракатланади.


дайжест

Фарғонада Spark симёғочга урилиши оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона шаҳрида Spark ҳайдовчиси кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга урилди. Оқибатда 4 киши шифохонага ётқизилди, улардан 2 нафари вафот этди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (31 август-3 сентябрь)

Бешта кинопремьера, боғлардаги байрамона-кўнгилочар дастурлар, Anhor Sup Fest 2024, ярмаркалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, кўргазмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Ҳудудлардаги дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси ҳудудларда дори воситаларининг белгиланган референт нархларидан ошириб сотилган ҳолатларни аниқлади. Дорихоналар салкам 50 мингта ҳолатда истеъмолчилардан 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган. Пуллар фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.


дайжест

Мактаб таълими вазирлиги — 1 та мактаб қурилиши қанчага тушиши, қўшимча ўқувчи ўрни бўйича режалар ҳақида

Мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мамлакатда қўшимча мактаблар қурилиши приоритетдалигини таъкидлади. Режага кўра, бу йил 180 мингдан зиёд ўқувчи ўрни учун мактаб қуриб битказилади. Бу учун 11 тага яқин лойиҳа бор. Шунингдек, вазирлик битта янги мактаб қурилишига қанча маблағ кетишини очиқлади.


дайжест

Диёра Келдиёрова катта лейтенант бўлди, Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова эса — лейтенант

Мудофаа вазири Париж Олимпиадаси совриндори бўлган дзюдочи Диёра Келдиёровани «катта лейтенант», таэквондочилар Улуғбек Рашитов ва Светлана Осиповани эса «лейтенант» унвонлари билан тақдирлади. Қизларга, шунингдек, «Тўмарис» кўкрак нишони ҳам берилди.


дайжест

Ўзбекистон овози кўчаси: Ҳамма талпинадиган жойга айлантириладиган ҳозирча «эгасиз ҳудуд»

Тошкент марказидаги, бир замонлар Боғ кўчаси ҳисобланган Ўзбекистон овози кўчаси автомобиллар ҳаракатини камайтириш, пиёдалар учун қулайлаштириш мақсадида реконструкция қилинади. Лойиҳага «Ташкент Инвест» Болалар кутубхонаси реконструкциясида қатнашган Ludi_Architects бюросини жалб этди.


дайжест

Тошкентнинг қаерларида Мустақиллик байрамига бағишланган томошалар бўлиб ўтади?

Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида 2 сентябрга қадар Мустақиллик байрами муносабати билан сайиллар ва байрам томошалари ўтказилади. Боғлар рўйхати.


дайжест

Мустақиллик байрами арафасида 522 нафар маҳбус, жумладан, 19 нафар хорижлик афв этилди

Президент фармони билан жазо муддатини ўтаётган ва қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган 522 нафар шахс афв этилди. Уларнинг 159 нафари асосий жазодан озод этилди, 303 нафари шартли озод қилинди. Афв этилганлар орасида 19 нафар чет эл фуқароси, 27 нафар тақиқланган ташкилотлардаги шахслар мавжуд.


дайжест

Ўзбекистонда «яшил» шаҳарлар рейтинги пайдо бўлди. Тошкент — рейтингнинг қуйи қисмида

Иқлим ўзгариши миллий маркази Ўзбекистон шаҳарларининг «яшил» рейтингини тақдим этди. Мамлакат шаҳарлари экологик тозалик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади ва натижалар Green Cities платформасига киритилади. 14 та маъмурий марказ орасида Наманган етакчиликни қўлга киритди, Тошкент 12-ўринни эгаллади.


Маданият

дайжест

Навоийда 150 ўринли янги ўтов оромгоҳи фойдаланишга топширилди

Конимех туманида Ўзбекистондаги илк сафари туризм кластери кўринишидаги ўтов оромгоҳи очилди. Унда сиғими 150 ўринга мўлжалланган 30 та ўтов мавжуд бўлиб, у бир вақтнинг ўзида 500 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиши мумкин.


дайжест

Чинни пахтанинг ватани. Пахтагулли идишлар қаерда ва қандай тайёрланади?

«Пахтагул» — ўзбек идишларининг энг таниқли бренди бўлиб, асли Тошкентда пайдо бўлган. Чинни сервизларда очилган пахта чаноқлари, 70 йилки, дастурхонларни безайди. Пахта нақши «туғилиши», оммалашуви ва қандай тайёрланиши тарихи — «Газета.uz» материалида.


Спорт

дайжест

Таэквондочи Зиёдахон Исоқова — Паралимпия ўйинлари кумуш медали соҳиби

Ўзбекистонлик паратаэквондочи Зиёдахон Исоқова Париж Паралимпиадаси финалида перулик рақибига имкониятни бой бериб қўйди ва кумуш медалга эга чиқди.


дайжест

Бокс бўйича Ўзбекистон бош мураббийи — юрак хуружи, тайванлик боксчи ва мукофот пуллари ҳақида (видео)

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев «Газета.uz»га берган интервьюсида Париж Олимпиадасида юрак хуружига учрагани ва инглиз шифокорлар унга ёрдам бергани ҳақида гапирди. У тайванлик боксчи ва спортчиларга бериладиган мукофот пуллари ҳақида ҳам фикр билдирди.


дайжест

Параcузувчи Муслима Одилова Паралимпия ўйинларида бронза медаль соҳиби бўлди

Ўзбекистонлик парасузувчи Муслима Одилова Париж Паралимпиадасида бронза медални қўлга киритди. У фаолиятида иккинчи бор Паралимпия ўйинлари шоҳсупасига кўтарилмоқда. Унинг медали Ўзбекистон делегацияси учун турнирдаги биринчиси бўлди.


дайжест

Паралимпия ўйинларининг 2-кунида Ўзбекистондан 19 спортчи қатнашади

Париж-2024 Паралимпия ўйинларининг биринчи кунидан сўнг Ўзбекистон 2 та медаль билан 18-ўринда бормоқда. Иккинчи кунда эса мамлакатдан 19 нафар вакил спортнинг 6 та тури бўйича иштирокини бошлайди. Спортчилар рўйхати ва ўйинлар тақвими.


дайжест

Париж-2024: Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсида Паралимпия рекордини ўрнатди (видео)

Париждаги Паралимпия ўйинларида Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсида 5,22 метрга сакраб, мусобақа рекордини янгилади. Бундан аввалги рекорд натижа 5,07 метр эди.


дайжест

Париж-2024: Паралимпиячи Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди

Париждаги Паралимпия ўйинларида енгил атлетикачи Асила Мирзаёрова Ўзбекистон ҳисобига илк олтин медални тақдим этди. У ўз чиқиши давомида 28 йиллик турнир рекордини янгилади.


дайжест

Кубаро Ҳакимова Паралимпия ўйинларида ядро улоқтириш бўйича кумуш медалига сазовор бўлди

Кубаро Ҳакимова пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олди. У ядрони 10,36 метрга улоқтириб, иккинчи ўринни эгаллади.


Жаҳон

дайжест

Грузия Конституциявий суди «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун бўйича даъволарни кўриб чиқишни бошлади

Грузия Конституциявий суди мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қарши даъволарни кўриб чиқишни бошлади. Даъвогарлар Грузия президенти, нодавлат ташкилотлар, мухолифат депутатлари ва медиаташкилотлар ҳисобланади.


дайжест

Исроил ва ҲАМАС Ғазода болаларни полиомиелитга қарши эмлаш учун вақтинчалик сулҳ тузди

Исроил ва ҲАМАС гуманитар ташкилотлар болаларни полиомиелитга қарши эмлашлари учун Ғазодаги жанговар ҳаракатларда уч кунлик танаффусга келишди. Аввалроқ ЖССТ анклавда 25 йил ичида биринчи касалланиш ҳолатини тасдиқлаган эди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!