Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида 2 сентябрга қадар халқ сайллари ва байрам томошалари ўтказилади, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Боғлар рўйхати

  • Бектемир туманидаги Coca-cola garden боғи;
  • Миробод туманидаги Фурқат номидаги истироҳат боғи;
  • Мирзо Улуғбек туманидаги Central park боғи;
  • Сергели марказий боғи;
  • Олмазор туманидаги Беруний майдони;
  • Учтепа туманидаги «Эко Сеул» истироҳат боғи;
  • Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи;
  • Юнусобод туманидаги Ўзэкспомарказ ҳудуди;
  • Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» истироҳат боғи;
  • Яшнобод туманидаги «Ашхобод» истироҳат боғи;
  • Янгиҳаёт туманидаги Green park;
  • Яккасарой туманидаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносининг олд майдони.

Байрам томошалари соат 18:00 дан сўнг бошланади.