Кубаро Ҳакимова Паралимпия ўйинларининг ядро улоқтириш баҳсларида кумуш медалига сазовор бўлди.

Ўзбекистонлик спортчи пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш бўйича баҳслар якунланди. Ушбу йўналишда стартга чиққан Кубаро Ҳакимова 10,36 метр натижа билан иккинчи ўринни эгаллади ва навбатдаги кумуш медални делегациямиз ҳисобига қўшиб қўйди. Олти медални тунислик спортчи Тлили Раоуа 10,40 метр натижа билан олди.

Ушбу йўналишда қатнашган яна бир спортчимиз Мадина Мухторова 8,10 метр натижа қайд этди ва кучли саккизликдан жой олди.

Кубаро Ҳакимова 2002 йил 31 январда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Сардор Абдухолиқов.