Август ойининг охирги кунларида ва 1−3 сентябрь байрам кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати 30−31 августда кундуз кунлари +31…+35 даража атрофида, жанубда +37 даражагача бўлади. 1 сентябрдан республика ҳудуди бўйича ҳарорат фони аста-секин пасаяди ва 2−3 сентябрда ҳарорат +28…+31 даража атрофида бўлади. Ҳарорат кечалари +13…+15 даражагача пасаяди.

Нисбатан салқин ҳавонинг кириб келиши баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан қайд этилади.

Пойтахтда 30−31 август ва 1−3 сентябрь кунлари ҳаво асосан очиқ бўлади. Шамол 3−8 м/с тезликда эсади, 1−2 сентябрда 10−14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +15…+18, 3 сентябрда +13…+15 даража, кундуз кунлари 30−31 август ва 1 сентябрда +30…+34 даража, 2−3 сентябрда +28…+30 даража бўлади.