Баттерфляй усулида сузувчи Муслима Одилова Паралимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритди.

30 август куни аёллар ўртасида S13 классида 100 метр масофага баттерфляй усулида сузиш бўйича саралаш баҳслари ўз ниҳоясига етди. Ушбу масофада кураш олиб борган ўзбекистонлик пара сузувчи Муслима Одилова ҳал қилувчи баҳсда маррага учинчи бўлиб етиб келди ва делегация ҳисобига илк медаль — бронзани олиб келди.

Финал баҳсида 26 ёшли спортчи 1:05.43 натижасини қайд этди. Олтин медаль 8 карра Европа чемпиони, Токио-2020 Паралимпия ўйинлари чемпиони италиялик Карлотта Жиллига (1:03.27), кумуш медаль эса америкалик Грейс Ньюферга насиб қилди.

Бу Муслима Одилова учун фаолиятидаги иккинчи Паралимпия ўйинлари медали ҳисобланади. Пара сузувчи бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам шоҳсупага кўтарилган ва иккита кумуш медални қўлга киритган.

муслима одилова, паралимпия ўйинлари-2024, сузиш

Ўзбекистонлик сузувчилар Музаффар Турсунхўжаев S13 тоифасида 100 метрга баттерфляй усулида сузиш бўйича якуний баҳсда бешинчи ва Кирилл Панков эса олтинчи ўринни эгаллади.