Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотланган эди (1, 2, 3). 30 август куни Кўксаройда ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев барчани Мустақиллик байрами билан йиғилганларни давлатнинг юксак мукофотлари билан табриклади.

«Биз нима учун меҳнат қиляпмиз? Халқимиз тинч ва фаровон яшаши учун, фарзандларимизнинг бахту камоли учун. Инсон қадри деган ҳаракатни бошлаганмиз. Бу ҳаракатни, катта-катта мақсадларимизни жойларда ким амалга оширади? Сизларга ўхшаган фидойи, ватанпарвар, кучли инсонлар! Сизлар — қаҳрамонсизлар, ёшларимизга намунасизлар. Мен сизлар билан ғурурланаман ва халқимиз номидан раҳмат айтаман», — деди президент.

Ўзбекистон ташаббуси билан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бир нечта резолюциялари қабул қилингани қайд этилди. Йирик сиёсий ва иқтисодий форумларда илгари сурилган кўплаб ташаббуслар халқаро жамоатчилик томонидан катта эътибор билан қабул қилинди ва қўллаб-қувватлангани айтилди.

Узоқ ва яқин давлатлар билан савдо-иқтисодий, туризм ва инвестиция, маданий-гуманитар соҳаларда фойдали битимлар имзоланди. Ўзбекистонда халқаро даражадаги нуфузли анжуманлар бўлиб ўтди. Санъат ва маданият фестиваллари, Олимпия ўйинларидаги тарихий ғалаба ҳам улкан эътирофларга сазовор бўлди.

Давлат раҳбари буларнинг барчаси ўзбек халқининг ютуғи эканини таъкидлади.

«Меҳнаткаш, фидойи юртдошларимизни мен ўзимнинг энг яқин қадрдонларим, садоқатли сафдошларим деб биламан», — деди Шавкат Мирзиёев. «Бугун Ватанимизга жонкуяр, ўзини эл-юрт тақдирига дахлдор деб биладиган инсонлар янада кўпроқ керак. Бошқаларни, айниқса, ёшларимизни ортидан эргаштира оладиган, эртанги кунга ишонтирадиган, жамиятни бирлаштирадиган одамлар керак. Чунки эл ишончи, халқ бирлиги ва аҳиллиги кўзлаган марраларимизга эришишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга».

Учрашувда бугун дунёдаги вазият, унда оқилона йўл топиш машаққати ҳақида ҳам сўз юритилди. Шиддат билан ўзгараётган давр мамлакатлар, халқлар, инсонлар олдига янги-янги масалаларни қўймоқда. Бутун дунёда рақобат, эртанги кун учун кураш кетяпти. Шунга тайёр миллат, шунга тайёр халқгина Ватани ва давлатини муносиб ўринга кўтара олади.

«Бугунги ютуқлар биз учун чегара эмас. Халқимиз бунданда яхши яшашга муносиб, катта ишларга қодир. Агар ҳаммамиз „бир мушт“ бўлиб, ўз вазифамизни виждонан бажарсак, ислоҳотларда томошабин эмас, фаол иштирокчи бўлсак, кўзланган мақсадларга албатта етамиз. Бунинг учун бизда шароит, имконият, куч-қудрат, салоҳият етарли экани таъкидланди», — дейилади хабарда.

Президент жойларда давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган ватандошларни ҳам табриклади.

«Мукофот аслида нима? Мукофот — бу аввало инсон қадрини улуғлаш дегани. Одамнинг меҳнати қадр топса, давлат ва жамият томонидан эътироф этилса, бундан унинг ўзи, оиласи, дўстлари, маҳалла-кўй, қолаверса, эл-юрт ҳам хурсанд бўлади. Бизнинг мақсадимиз ҳам шу: ҳалол ва самарали ишлаётган одамларни қадрлаш, иззат-икром кўрсатиш», — деди давлат раҳбари.

Шундан сўнг, мукофотланганларга фахрий унвон, орден ва медаллар тантанали равишда топширилди.

«Яхши ишлаган одам қадр топади. Бугун ҳалол меҳнат, фидойилик ва ватанпарварлик яна бир марта қадр топаётган кун. Бугунги юксак унвонлар, орден ва медаллар сизларни янги зафарларга чорласин. Юртимизда бундай инсонлар қанча кўп бўлса, мен ҳам мукофотлашдан чарчамайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

Мукофотланганлар юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, халқимизга эзгу тилаклар билдирди.

Фото

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев


медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев

медаль, орден, унвон, шавкат мирзиёев