Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 19 нафар аъзоси спортнинг 6 та тури бўйича иштирок этади. Ҳозирча мамлакат ҳисобида 1 та кумуш ва 1 та бронза медали бор, бу натижа билан Ўзбекистон 18-ўринда бормоқда.

Пара академик эшкак эшиш

12:30. Муҳайё Абдусатторова (PR1)

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz» Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»

2005 йил 10 августда туғилган. 2022 йилдан буён пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобоқаларда PR1W1X классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2024 йил Швейцариянинг Люцерн шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон лицензион турнирида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган. Мураббийи — Отабек Абдувалиев.

«Газетa.uz» аввалроқ «Ирода» лойиҳаси доирасида спортчига бағишланган «Оқ қайиқда — мақсад сари» номли ҳикояни эълон қилганди.

Пара енгил атлетика

13:00. Наталия Семёнова (диск улоқтириш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1981 йил 27 декабрда туғилган. 2016 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф55 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Нуриддин Рўзматов.

Нурхон Қурбонова (диск улоқтириш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1994 йил 12 августда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф54 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин, Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида найза улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи — Яхё Якубов.

13:31. Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1999 йил 3 июлда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Т11 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин, Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи — Сардор Худайберганов.

13:39. Кубаро Ҳакимова (ядро улоқтириш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

2002 йил 31 январда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф41 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Сардор Абдухолиқов.

Мадина Мухторова (ядро улоқтириш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

2006 йил 1 ноябрда туғилган. 2022 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф40 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари бронза медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Хуршиджон Бойматов.

14:22. Асила Мирзаёрова (400 м югуриш, у бирдан ортиқ спорт тури бўйича қатнашмоқда)

21:00. Маҳлиё Акрамова (клаб улоқтириш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

2005 йил 8 cентябрда туғилган. 2022 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф32 классида иштирок этади. «Italian Open 2022» халқаро Гран-при турнири ғолиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Муҳаммад Махсудов.

22:08. Урганчбек Эгамназаров (узунликка сакраш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

2000 йил 21 апрелда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Т11 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Беҳруз Тешаев.

23:52. Толиббой Йўлдашев (ядро улоқтириш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

2003 йил 4 сентябрда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф37 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Иброҳим Юсупов.

Қудратуллахон Маъруфхўжаев (ядро улоқтириш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1999 йил 21 декабрда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф37 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Мавлонбек Хайдаров.

Пара ўқ отиш

14:15. Сервер Ибрагимов (10 м тўппончадан отиш)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1978 йил 28 ноябрда туғилган. 2014 йилдан буён пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ш-1 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган. 2022 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 10 м ва 50 м масофага тўппончадан отиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи — Наталия Ефимова.

Пара велоспорт

14:30 Азимбек Абдуллаев (1000 м трек)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1996 йил 21 февралда туғилган. 2022 йилдан буён пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси. Мусобақаларда C5 классида иштирок этади. Ҳанжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган. Бутунжаҳон UCI ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра C5 дастури бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Рената Бойметова.

Ғолиббек Мирзаёров (3000 м трек)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1999 йил 18 декабрда туғилган. 2022 йилдан буён пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси. Мусобақаларда C2 классида иштирок этади. Ҳанжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган. Бутунжаҳон UCI ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Дилмурод Сиддиқов.

Пара таэквондо

13:45 Зуҳриддин Тоҳиров (-63 кг)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

2002 йил 17 июнда туғилган. 2018 йилдан буён пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда К44 классида иштирок этади. 2023 йил Францияда бўлиб ўтган очиқ чемпионатда кумуш медални қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг якуний рейтинг натижаларига кўра -63 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Тимур Собиров.

16:19 Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1997 йил 3 сентябрда туғилган. 2018 йилдан буён пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда К44 классида иштирок этади. 2023 йил Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг якуний рейтинг натижаларига кўра -70 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Тимур Собиров.

Пара сузиш

14:02 Музаффар Турсунхўжаев (100 м чалқанча)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1998 йил 16 январда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи — Нодирбек Абдуллаев.

Кирилл Панков (100 м чалқанча)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1995 йил 26 апрелда туғилган. 2012 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Инчеон-2014, Жакарта-2018 ҳамда Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи — Сергей Хорлин.

Ислам Асланов (100 м чалқанча)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1995 йил 26 апрелда туғилган. 2015 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил Лондонда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 50 м ва 100 м масофага эркин усулда сузиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи — Сергей Хорлин.

22:51 Шохсанамхон Тошпўлатова (100 м чалқанча)

паралимпия ўйинлари, париж 2024

1997 йил 4 майда туғилган. 2016 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Жаҳон чемпиони, Рио-2016 ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. «Жасорат» ва «Келажак бунёдкори» медали соҳиби. Мураббийи — Сергей Хорлин.