Самарқанд шаҳрида 26−30 август кунлари ЮНЕСКО шафелигида «Шарқ тароналари» XIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф мазкур фестивалнинг ёпилиш маросимидан фоторепортаж тайёрлади.

1997 йилдан буён Регистон майдонида ўтказиб келинаётган анъанавий мусиқа тадбирида жорий йил дунёнинг 80 га яқин мамлакатидан 300 нафардан зиёд вакил иштирок этди.

27−28 август кунлари «Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилди. Унда 32 та давлатдан 50 дан ортиқ соҳа мутахассиси: мусиқашунос, фольклоршунос, маданиятшунос олимлар, нуфузли олий таълим муассасалари ректорлари ва халқаро илмий тадқиқот институтлари раҳбарлари қатнашди.

Конференция доирасида Туркий давлатлар: Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Ўзбекистондаги санъат олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида йиғилиш ўтказилди ҳамда ТУРКСОЙ қошидаги «Туркий давлатлар санъат университетлари иттифоқи» резолюцияси қабул қилинди.

Шунингдек, 27−28 август кунлари соат 19:00 да 27 та давлатдан келган 50 га яқин (гуруҳ ва хонандалар) фестиваль иштирокчилари ўртасида кўрик-танлов ўтказилиб, уларнинг чиқишлари халқаро ҳайъат томонидан баҳолаб борилди. Қўшиқларнинг миллийлиги, шеърларнинг оҳанг билан мутаносиблиги ва мазмундорлиги, қатнашчининг ижро савияси, кийиниш маданияти ва саҳна ҳаракати танловнинг асосий мезонлари ҳисобланди.

Танлов низомига кўра, ғолиблар ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланди:

  • «Гран-при» — 10 000 доллар;
  • I ўрин — 5000 доллар;
  • II ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2×3500 — 7000 доллар;
  • III ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 3×2000 — 6000 доллар.

Фестиваль Гран-приси Озарбайжоннинг «Семург» мусиқа гуруҳига насиб этди.

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

Биринчи ўринни «Туркманистон мусиқий миллий» жамоаси қўлга киритди.

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

Иккинчи ўринга Қозоғистон ва Ўзбекистон вакиллари муносиб деб топилди.

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

Учинчи ўринни Мўғулистон, Япония ва Россия вакиллари қўлга киритди.

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

Шунингдек, ташкилотчи, ижодий уюшмалар, жамғармалар ва бошқа ташкилотларнинг мустақил ҳайъат аъзолари ҳамда мухлислар эътирофига сазовор бўлган қатнашчилар «Энг ёш иштирокчи», «Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи», «Энг яхши чолғу мусиқаси ижрочиси» каби номинациялар бўйича махсус диплом ҳамда 500 доллар миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Танловда қатнашган, аммо совриндор бўлмаган иштирокчиларга «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали фаол иштирокчиси сертификати берилди.

Фото

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали

самарқанд, шарқ тароналари фестивали