9 сентябрдан Тошкент шаҳридаги метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди, дея хабар қилди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланган.

Унга кўра, 2024 йил 9 сентябрдан юқоридаги 27 та олий таълим маскани талабалари ушбу график асосида дарсларга қатнашади. Дарсларнинг энг вақтли бошланиши 8:00 га тўғри келса, энг кечи 9:30 этиб белгиланган.

График

график, дарс, метро, университет