Фарғона шаҳрида Spark автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида икки нафар йўловчи вафот этди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат 29 август куни соат 03:30 атрофида Киргили мавзесида содир бўлган. 19 ёшли ҳайдовчи Т.А. бошқарувидаги Spark автомобилини бошқариб кетаётиб, кескин тормоз босиши сабабли бошқарувни йўқотган.

Сўнгра йўл четида бетон симёғочга урилган. Оқибатда автомобиль йўловчилари — 19 ёшли Қ.М. ва Ю.А. ҳамда 18 ёшли Э.Ш. ва Н.Ф. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан автомобилда бўлган икки нафар 19 ёшли йўловчи вафот этган.