30 август куни Паратаэквондочи Зиёдахон Исоқова Париж Паралимпия ўйинларининг кумуш медалига эга чиқди.

У К44 гурҳининг 47 кг вазн тоифасида иштирок этди (бунга бир қўли ампутация қилинган ёки қўл функциясини йўқотган спортчилар киради, худди шу тоифага оёқ бармоқлари бўлмаган спортчилар ҳам киради).

2023 йилги жаҳон чемпиони чорак финалда қочқинлар жамоаси аъзоси афғонистонлик Закия Худадодийни 4:3 ҳисобида мағлуб этди.

Ярим финалда Зиёдахон Исоқова таиландлик спортчи Ҳвансуда Пуангкични ортда қолдирди — 5:3.

Финалда унга Перулик амалдаги Паралимпия чемпиони Анжелика Эспиноса рақиблик қилди ва унга 10:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

Жанг видеоси

Исоқова Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига иккинчи медални келтирди. Биринчи бронза медални парасузувчи Муслима Одилова қўлга киритди. Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон 17-ўринни эгаллаб турибди.