Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф12 классида ядро улоқтириш баҳслари якунланди, унда Элбек Султонов чемпион бўлди.

Султонов 16.45 метр натижа қайд этган ҳолда делегация ҳисобига учинчи олтин медални қўшиб қўйди. Ушбу натижа спортчи фаолиятидаги шахсий рекорди ҳисобланади.

Иккинчи ва учинчи ўринлар украиналик спортчиларга насиб этди.

элбек султонов

Элбек Султонов 1995 йил 31 декабрда туғилган. 2016 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф12 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза, Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи — Сардор Абдухолиқов.

3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан Ўзбекистон жадвалда 7-ўринда бормоқда.

элбек султонов