28 август куни Тошкентда Maple Bear Canadian School халқаро таълим лойиҳаси эшиклари очилди.

Мактаб ва болалар боғчаси ўқувчилари ота-оналари билан бирга чет эллик ўқитувчилар, ўқув режаси ва Maple Bear таклиф қиладиган шартлар билан танишди.

Технологик тараққиётнинг сўнгги талабларига мувофиқ жиҳозланган ва барча халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий бинолар мамлакатда таълим сифатини яхшилаш ва ёш авлодга бу дунёни ўрганишга бўлган муҳаббат ва билимга бўлган иштиёқни сингдириш мақсадида яратилган.

mbcs, реклама

Maple Bear Canadian School`да болаларнинг танқидий ва таҳлилий фикрлашини ёшлигидан ривожлантириш мақсадида аниқ фанлар ва STEM фанларига алоҳида эътибор берилади, спорт, мусиқа ва санъат дарслари ўқувчиларнинг ижтимоий кўникмаларини ривожлантириш дастурига киритилган.

mbcs, реклама

Инновацион таълим лойиҳаси 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун қабулни очди. Академик таркибни халқаро ўқитувчилар, 20 йиллик тажрибага эга мутахассислар ташкил этади. Таълим сифати ва болаларнинг қулайлигини ўйлаб синфда иккита малакали мутахассис — чет эллик мутахассис ва мутахассис ёрдамчиси мавжуд, гуруҳдаги болалар эса 15 кишидан иборат.

Канада таълим тизими икки тилли таълим бўйича кўп йиллик тажрибага эга Maple Bear мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган инглиз тилини чуқур ўрганиш дастурини таклиф этади. Ушбу ноёб ёндашув тил хилма-хиллигини тарғиб қилади ва тилни ўзлаштириш ва равон бўлиш учун мустаҳкам пойдевор яратади.

Maple Bear лойиҳаси халқаро франчайзинг бўлиб, дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида йўлга қўйилган Канада мактаблари ва болалар боғчалари глобал тармоғининг бир қисмидир.

Таълим соҳасида ўз ўрнига эга Maple Bear Canadian School глобал бренди энди Ўзбекистонда ҳам мавжуд.

«Халқаро таълим — муваффақиятли келажак калити».

Лойиҳа ҳақида кўпроқ маълумотни мактабнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёки (+998) 95−145−80−00 телефонига боғланиб билиб олиш мумкин.

Сайт: maplebear.uz
Instagram: @maplebearuzbekistan
Telegram: t.me/maplebearuzbekistan

Реклама ҳуқуқлари асосида.