Моҳигул Ҳамдамова F57 классида диск улоқтириш (ўтирган ҳолда улоқтириш) бўйича бронза медали соҳибига айланди. Унинг энг яхши натижаси 32,75 метрни ташкил этди. Эслатиб ўтамиз, у найза улоқтириш бўйича Токио-2020 Паралимпия чемпиони ҳисобланади.

моҳигул ҳамдамова, паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

Унинг хитойлик рақиби Ксу Миан 6 см яхшироқ натижа кўрсатди: 32,81 метр ва кумуш медаль.

2012 ва 2016 йилларда икки карра Паралимпия чемпиони бўлган жазоирлик Нассима Саифи 35,55 метр натижа билан Паралимпия рекордини (33,33 м) янгилаб, олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, у 35,76 метр масофа билан жаҳон рекордчиси ҳисобланади.

Ўзбекистон 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан медаллар жадвалида 7-ўринда бормоқда.

моҳигул ҳамдамова, паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024