Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 14 нафар аъзоси иштирок этади.

Пара академик эшкак эшиш

12:30. Муҳайё Абдусатторова. У кеча саралашда 11 дақиқа 22.19 сония натижа билан маррага 5-бўлиб етиб келганди. Бугунги баҳс эса ўтиш турнири ҳисобланади.

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»

2005 йил 10 августда туғилган. 2022 йилдан буён пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобоқаларда PR1W1X классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2024 йил Швейцариянинг Люцерн шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон лицензион турнирида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган. Мураббийи — Отабек Абдувалиев.

«Газетa.uz» аввалроқ «Ирода» лойиҳаси доирасида спортчига бағишланган «Оқ қайиқда — мақсад сари» номли ҳикояни эълон қилганди.

Пара енгил атлетика

13:04. Элбек Султонов (ядро улоқтириш)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1995 йил 31 декабрда туғилган. 2016 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф12 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза, Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи — Сардор Абдухолиқов.

13:09. Моҳигул Ҳамдамова (диск улоқтириш). У Ўзбекистон делегацияси байроқдори ҳисобланади.

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1995 йил 2 октябрда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф56/57 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш, Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида диск улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи — Мавлонбек Хайдаров.

Пара велоспорт

13:19. Ғолиббек Мирзаёров (3000 м вақт пойгаси). У кечаги саралаш босқичида 6-ўринни эгаллаган.

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1999 йил 18 декабрда туғилган. 2022 йилдан буён пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси. Мусобақаларда C2 классида иштирок этади. Ҳанжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган. Бутунжаҳон UCI ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Дилмурод Сиддиқов.

Пара сузиш

13:23. Фирдавсбек Мусабеков (400 м эркин)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1997 йил 11 февралда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати ҳамда Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи — Нодирбек Абдуллаев.

Дмитрий Хорлин (400 м эркин)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1997 йил 5 декабрда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Инчеон-2014, Жакарта-2018 ҳамда Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати ва Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи — Сергей Хорлин.

13:30. Музаффар Турсунхўжаев (400 м эркин)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1998 йил 16 январда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи — Нодирбек Абдуллаев.

13:37. Шохсанамхон Тошпўлатова (400 м эркин)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1997 йил 4 майда туғилган. 2016 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Жаҳон чемпиони, Рио-2016 ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. «Жасорат» ва «Келажак бунёдкори» медали соҳиби. Мураббийи — Сергей Хорлин.

Пара велоспорт

14:58. Азимбек Абдуллаев (4000 м яккалик пурсуит). У кеча велоспортнинг трек йўналишида 1000 метр масофага вақт пойгаларида қатнашди ва саралаш босқичида 21-ўринни эгаллади.

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1996 йил 21 февралда туғилган. 2022 йилдан буён пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси. Мусобақаларда C5 классида иштирок этади. Ҳанжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалига сазовор бўлган. Бутунжаҳон UCI ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра C5 дастури бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Рената Бойметова.

Пара ўқ отиш

15:00. Шахноза Мамажонова (10 м тўппончадан отиш)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

У 1998 йил 4 майда туғилган. 2023 йилдан буён пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ш-1А классида иштирок этади. 2022 йил Перуда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 10 м масофага тўппончадан отиш бўйича, 2023-йи БААда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 50 м масофага тўппончадан отиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Наталия Ефимова.

Пара енгил атлетика

15:26. Урганчбек Эгамназаров (400 м югуриш)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

2000 йил 21 апрелда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Т11 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Беҳруз Тешаев.

Пара таэквондо

15:43. Гулжаной Наимова (+65 кг)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

2001 йил 1 январда туғилган. 2017 йилдан буён пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда К44 классида иштирок этади. 2021 йил Токиода бўлиб ўтган ёзги Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг якуний рейтинг натижаларига кўра +60 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи — Бобур Қўзиев.

17:11. Асад Тоштемиров (-80 кг)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

У 2002 йил 16 февралда туғилган. 2018 йилдан буён пара таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда К44 классида иштирок этади. 2023 йил Мексикада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Бутунжаҳон таэквондо федерациясининг якуний рейтинг натижаларига кўра +80 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Бобур Қўзиев.

Пара енгил атлетика

22:08. Ёрқин Одилов (найза улоқтириш)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

У 2000 йил 28 июнда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф57 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш ва 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида найза улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Шуҳрат» медали соҳиби. Мураббийи — Яхё Якубов.