Пара енгил атлетиканинг эркаклар ўртасидаги Ф37 классида ядро улоқтириш дастурида Ўзбекистон ҳисобига 2 та медаль ёзилди.

Қудратуллахон Маъруфхўжаев 16.37 метр натижа билан чемпион бўлган, 15.24 метр натижа қайд этган Толиббой Йўлдашев бронза медалига эга чиқди.

Маъруфхўжаев 1999 йил 21 декабрда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. У Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Мураббийи — Мавлонбек Хайдаров.

Йўлдашев эса 2003 йил 4 сентябрда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. У Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Мураббийи — Иброҳим Юсупов.

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024, толиббой йўлдашев, ядро улоқтириш, қудратуллахон маъруфхўжаев

Ўзбекистон медаллар жамғариш бўйича 8-ўринда бормоқда. Мамлакат ҳисобида 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали бор.

Фото