Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг учинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 3 нафар аъзоси иштирок этади.

Пара академик эшкак эшиш

12:30. Муҳайё Абдусатторова. Спортчимиз 31 август куни ўтиш турнирида 2000 метр масофани 11:25.27 вақтда босиб ўтиб, филанга йўл олган эди. У бугун финалда баҳслашади.

Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz»

Муҳайё 2005 йил 10 августда туғилган. 2022 йилдан буён пара академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобоқаларда PR1W1X классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритган. 2024 йил Швейцариянинг Люцерн шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон лицензион турнирида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритган. Мураббийи — Отабек Абдувалиев.

«Газетa.uz» аввалроқ «Ирода» лойиҳаси доирасида спортчига бағишланган «Оқ қайиқда — мақсад сари» номли ҳикояни эълон қилганди.

Пара енгил атлетика

13:00. Ёқутхон Холбекова. (Узунликка сакраш)

паралимпиада 2024, тақвим

Ёқутхон 1995 йил 6 апрелда туғилган. 2012 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Т12 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза ва 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Зулфия» номидаги давлат мукофоти соҳиби. Мураббийи — Дилноза Холбекова.

14:57. Дониёр Ахмедов. (100 метрга югуриш).

паралимпиада 2024, тақвим

У 1994 йил 29 ноябрда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Т13 классида иштирок этади. Жакарта-2018 ва Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Галина Казакова.