Ўзбекистон терма жамоаси вакили Асадбек Тоштемиров Паралимпия ўйинларида таеквондо бўйича олтин медални қўлга киритди.

К44 тоифасида (бир қўли ампутация қилинган ёки қўл функциясини йўқотган спортчиларни ўз ичига олади) 80 килограммгача вазн синфида ўзбекистонлик спортчи дастлаб коста-рикалик Андрес Молинани 22:5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, ярим финалда эронлик Алиризо Бахт устидан ғалаба қозонди (18:12).

Финалда Асадбек Тоштемиров мексикалик Луис Нахерани мағлуб этди (38:17) ва Паралимпия чемпиони бўлди (видео).

Тоштемиров 2023 йилги жаҳон чемпиони, 2022 йилги Параосиё ўйинлари бронза медали совриндори ҳисобланади.

Асадбек Тоштемиров мураббийи Бобур Қўзиев билан.Асадбек Тоштемиров мураббийи Бобур Қўзиев билан.

Хабар эълон қилинган вақтда Ўзбекистон медаллар рейтингида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза билан 7-ўринда бормоқда.