Open budget порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди.

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 трлн 139 млрд сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб 9 млн 81 минг 610 та овоз берилди.

Ғолиблар аллақачон ғалабани нишонлашни бошлаб юборишган.

Эслатиб ўтамиз, мавсумга 6 июлдан старт берилганди. Лойиҳалар киритиш 6−26 июль кунлари, уларни саралаш 26 июль-15 август ҳамда тарғибот қилиш 15 август-22 август кунлари бўлиб ўтган. Овоз бериш босқичи эса 31 август куни якунланди.

Мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн 271 млрд 719 млн сўм ажратилди.