Тошкент халқаро аэропорти терминалида 2021 йилда бошланган реконструкциянинг навбатдаги босқичи якунланди. Uzbekistan Airports раҳбарияти 31 август куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида асосий ўзгаришлар ҳақида гапириб берди, шундан сўнг бино олдида қурилган янги кенг зал илк йўловчиларни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Журналистлар қаршисида Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Жавлонбек Умархўжаев, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев, «Тошкент» аэропорти директори Жасур Пўлатов ва Uzbekistan Airports Handling директори Тимур Халилов сўзга чиқди.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Терминалга кириш

Кўп йиллар давомида кузатувчи ва кутиб олувчилар йилнинг исталган фаслида очиқ ҳавода турган жойда майдони 2500 кв.м дан ортиқ бўлган янги зал пайдо бўлди. Энди бу нарса ўтмишда қолиши керак.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Йўловчилар ва кузатувчилар холлда юк сканери ва металл детектор билан бирламчи кўрикдан ўтказилади. Аэровокзал хизмати бошлиғи Зафар Саидмуратовнинг айтишича, аввалгидек икки босқич — автотураргоҳдан кириш ва бинога киришда кўздан кечириш ўрнига битта — холлга киришда бўлади.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Янги залда одамлар юкларини қадоқлашлари, SIM-карталарини харид қилишлари мумкин, бу ерда банкоматлар, зарядлаш станциялари, савдо аппаратлари, шунингдек, кичик ҳайвонларни текшириш имконияти мавжуд — бунинг учун алоҳида хона ажратилган.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Холл ва терминалнинг асосий биноси ўртасида, собиқ майсазор ўрнида, ўриндиқли кичик яшил зона пайдо бўлди.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Кейинчалик холлнинг иккинчи қаватида шаҳарга қараган 2200 кв.м майдонли очиқ терраса пайдо бўлади. Холл каби у ҳам йўловчилар, ҳам кузатувчилар ва кутиб олувчилар учун очиқ бўлади.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Яна бир сезиларли ўзгариш терминалнинг панжаралардан халос этилиши бўлди, бу эса уни дунёдаги энг кириб бўлмас бинолардан бирига айлантирган эди. Энди транспорт йўловчиларни тушириш учун биринчи қаватга яқинлаша олади.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Қисқа муддатли киришга 10 дақиқагача рухсат берилади. Шундан сўнг, ЙҲХБ тизимига уланган камералар ҳайдовчига жарима ҳақидаги билдиришномани автоматик тарзда юбориши лозим.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Рўйхатдан ўтиш зали

Йўловчилар холлдан зина, қия траволатор, эскалатор ёки лифтдан фойдаланган ҳолда иккинчи қаватдаги рўйхатдан ўтиш зонасига кўтариладилар.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Аэропортда синов тариқасида йўловчиларни комплекс мониторинг қилиш тизими бўлган Pax Track тизими ишга туширилди. У турникетлар орқали ишлайди, уларга йўловчига чиқиш талони қўйилиши керак.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

«Ҳозирда турникетлар божхона ҳудудига ўрнатилган. Тест режими ўтказилгандан сўнг, чегара назорати, авиация хавфсизлигини текшириш, қўнишга чиқиш ва аэропортга кириш зоналари тизимлари билан интеграция қилинади. Йўловчини қидириш керак бўлса, уни бутун аэровокзал бўйлаб излаш, бутун аэропортга эълон қилишимизга тўғри келмайди. Биз одам қайси зонада эканлигини билиб, ўша жойга хабар берамиз».

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Учиб кетиш залида 40 та рўйхатга олиш пункти ўрнатилган: умумий залда 37 та, CIP хонасида 2 та ва VIP-залда 1 та. Кейинги қайта қуриш давомида пунктлар сони 90 тагача оширилади, жумладан 12 та гибрид пункт ўрнатилади: Self Check-in (мустақил рўйхатдан ўтиш) ва Baggage Drop Off (юкни мустақил топшириш) учун.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Учиш зонасида чегара назорати линиялари сонини 34 тадан 54 тага ошириш режалаштирилган. Кўрик зонаси 15 та каналгача кенгайтирилади.

Шунингдек, учиб келиш ҳудудида 48 та йўловчилар ўтиш каналидан иборат янги паспорт назорати зонаси пайдо бўлади ва багаж каруселлари сони 4 тадан 8 тагача кўпаяди.

Реконструкция доирасида BHS (baggage handling system, багажни бошқариш тизими) ва BRS baggage recognition system, багажни назорат қилиш тизими) багажни қайта ишлаш ва назорат қилиш тизимларини жорий этиш устида ишланмоқда.

«BRS авиакомпанияларни рўйхатдан ўтказиш тизимлари билан интеграция қилинади. Ушбу тизимлар ўрнатилгандан сўнг, биз юкларни кузатиб бориш имкониятига эга бўламиз, бу ходимларнинг ишини осонлаштиради», — деди аэропорт хизмати бошлиғи.

Янги ускуналар ва дастурий таъминот ҳам учиб кетиш, ҳам учиб келиш учун ўрнатилади. Тизим рейслар бўйича багажни автоматик равишда саралаш ва багажни ташиш учун қабул қилинган пайтдан бошлаб бортга ортиш вақтигача кузатиб бориш имконини беради. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида багаж ёрлиғи рақами орқали багажни кузатиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилиши режалаштирилган.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Реконструкциянинг аввалги босқичлари давомида сўнгги икки йил ичида терминалда ўнлаб тижорат шохобчалари очилди, улар орасида маҳаллий ва халқаро брендлар ҳам бор. 2023 йил бошидан буён 2600 квадрат метрдан ортиқ майдон ижарага берилди. Йил якунига қадар яна 200 кв.м.ни топшириш режалаштирилган. Бугунги кунда Тошкент аэропортида тижорат нуқталари жами 4800 квадрат метрни эгаллайди, деб хабар берди Uzbekistan Airports.

Авваллари B5-B6-B7 тўплагичларига йўл олган йўловчилар рўйхатга олиш пунктидан ўтиб, Duty Free ҳудудига кира олмас эдилар. Қўшимча майдоннинг қурилиши умумий учиш залини ушбу дарвозалар билан боғлаш имконини берди.

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Келажакда алоҳида галерея ва пастки дарвозаларга чиқиш йўлини яратиш имконияти пайдо бўлади, бу эса келаётган ва чиқаётган йўловчилар оқимини ажратиш ва қўшимча телетрaплар ўрнатиш имконини беради.

Учиб кетиш ва учиб келиш залларини бирлаштириш

2021 йилдан бошлаб реконструкция натижасида халқаро аэропортлар терминалининг майдони 45 мингдан 65 минг квадрат метрга ошди, деб хабар берди Uzbekistan Airports.

Сентябрь ойида бошланадиган ва 2026 йилда якунланиши керак бўлган реконструкциянинг якуний босқичи давомида учиб келиш ва учиб кетиш заллари ягона аэровокзал мажмуасига бирлаштирилади, унинг майдони тахминан 105 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу эса аэровокзалнинг ўтказувчанлик қобилиятини соатига 1200 нафар йўловчидан 2400 нафарга ошириш имконини беради.

Шу билан бирга, кутиб олувчилар учун тахминан 4000 квадрат метр зона ажратилади (ҳозир кутиб олувчилар исталган об-ҳавода кўчада кутишади).

uzbekistan airports, реконструкция, терминал, тошкент халқаро аэропорти

Ҳозирда халқаро терминалнинг ўтказиш қуввати йилига 7 миллион йўловчини ташкил этади. 2023 йилда пойтахт ҳаво бандаргоҳида 6,8 миллион йўловчига хизмат кўрсатилган. Жорий йилда 8 миллиондан зиёд йўловчилар оқими кутилмоқда. Реконструкция ишлари якунлангач, йўловчилар сиғими 13 миллион йўловчига етказилади.