Бобур Омонов ядро улоқтириш дастурида 14,32 метр натижа қайд этиб, олтин медални қўлга киритди. У шу тариқа икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони номига эга чиқди.

Омонов шбу натижаси орқали ўзи томонидан 2021 йил Токиода ўрнатилган Паралимпия ўйинлари рекорди (14,06 метр)ни ҳам янгилади. Омонов Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам чемпионликни қўлга киритган.

Бу Ўзбекистон учун 6-олтин медаль бўлди.