Венгрия пойтахти Будапештнинг энг диққатга сазовор меъморий иншоотларидан бири — Балиқчилар қалъаси 31 августдан 1 сентябрга ўтар кечаси Ўзбекистон байроғи ранглари билан ёритилди.

Акция илк бор Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси томонидан OTP Bank кўмагида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан ташкил этилди, дея хабар берди элчихона.

балиқчилар қалъаси, будапешт, венгрия, мустақиллик куни

Буда тепалиги тарихий туманида жойлашган Балиқчилар қалъаси кўҳна шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири. Йил давомида бутун дунёдан минглаб сайёҳларни жалб қилиб турадиган, ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган бу бино Венгриянинг бой тарихи тимсолидир.

балиқчилар қалъаси, будапешт, венгрия, мустақиллик куни

Тадбир кўп сонли Будапешт аҳолиси ва меҳмонларининг эътиборини тортди. Йўловчилар Балиқчилар қалъасининг ғайриоддий ёруғлигини суратга ва видеога олиш учун тўхтади, дея маълум қилди Ўзбекистон элчихонаси.

Видео