Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Т12 классида узунликка сакраш баҳсларида иштирок этган Дониёр Салиев 7.16 метр натижа билан кумуш медалга сазовор бўлди.

дониёр салиев, нурхон қурбонова, паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, узунликка сакраш, ядро улоқтириш

Салиев бундан аввал Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган.

Нурхон Қурбонова эса Паралимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. Энди унинг ҳисобида Паралимпия ўйинларининг 3 та медали бор.

дониёр салиев, нурхон қурбонова, паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, узунликка сакраш, ядро улоқтириш

Ядро улоқтириш бўйича финал баҳсларида қатнашган Қурбонова 7.75 метр натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди. Спортчи ушбу натижа орқали мавсумдаги энг яхши кўрсаткичини қайд этди.

Нурхон Қурбонова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалини қўлга киритган.

Шундай қилиб, Ўзбекистон 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза медали билан жадвалнинг 8-поғонасида бормоқда.

дониёр салиев, нурхон қурбонова, паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, узунликка сакраш, ядро улоқтириш