3 сентябрь, сешанба куни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг 6-кунида Ўзбекистон делегациясининг 6 нафар аъзоси иштирок этади.

Пара енгил атлетика

13:05. Наталия Семёнова (найза улоқтириш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1981 йил 27 декабрда туғилган. 2016 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ф55 классида иштирок этади. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Нуриддин Рўзматов.

Наталия Семёнова 2 сентябрь куни саралашдан муваффақиятли ўтган. Аёллар ўртасида Ф56 классида найза улоқтириш дастурида иштирок этган спортчи саралаш босқичида 17.00 метр натижа кўрсатиб, ҳал қилувчи финал босқичига йўлланмани қўлга киритган.

Пара сузиш

14:04. Фирдавсбек Мусабеков (200 метр комплекс)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1997 йил 11 февралда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати ҳамда Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби.

Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон ифтиҳори» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи Нодирбек Абдуллаев.

14:04. Музаффар Турсунхўжаев (200 метр комплекс)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1998 йил 16 январда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи Нодирбек Абдуллаев.

2 cентябрь куни 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида стартга чиққан Музаффар Турсунхўжаев саралаш босқичини муваффақиятли ўтказиб, ҳал қилувчи финалга йўлланмани қўлга киритганди. Бироқ у 6-ўринда етиб келди. Унга 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал насиб этмаган.

14:10. Дмитрий Хорлин (200 метр комплекс)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1997 йил 5 декабрда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Инчеон-2014, Жакарта-2018 ҳамда Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати ва Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи Сергей Хорлин.

Дмитрий Хорлин 31 август куни 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича ўтказилган саралаш баҳсларда иштирок этган, лекин финалга чиқа олмаганди.

14:20. Шохсанам Тошпўлатова (200 метр комплекс)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1997 йил 4 майда туғилган. 2016 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Жаҳон чемпиони, Рио-2016 ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза, Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. «Жасорат» ва «Келажак бунёдкори» медали соҳиби. Мураббийи Сергей Хорлин.

50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида стартга чиққан пара сузувчи саралаш босқичидан ўта олмаган. 400 метр масофага эркин усулда сузиш бўйича финалда эса 4 дақиқа 49.91 сония натижа билан 7-ўринни эгаллаган.

Пара енгил атлетика

15:04. Иззат Турғунов (400 метр югуриш).

паралимпиада-2024, тақвим

У 1995 йил 7 октябрда туғилган. 2016 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Т36 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш, 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Шуҳрат» медали соҳиби. Мураббийи Сардор Абдухолиқов.

Иззат Турғунов 2 сентябрь куни узунликка сакраш баҳсларида 5.58 метр натижа қайд этиб, 8-ўринни банд этган.

Маълумот учун, Ўзбекистон 3 сентябрь ҳолатига кўра, медаллар ҳисоби бўйича 9-ўринни эгаллаб турибди. Жамоада 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза бор.