31 август куни таниқли рассом, санъат арбоби, Бадиий академия аъзоси, «Фидокорона хизматлари учун» ордени соҳиби Владимир Иванович Бурмакин 87 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда академия матбуот хизмати.

Владимир Бурмакин 1938 йилда Екатеринбургда туғилган, ўша йили унинг оиласи Тошкентга кўчиб келган. Мактабдан сўнг Павел Бенков номидаги Республика рассомлик билим юртида ўқиган.

Сўнгра Самарқандда икки мактабда тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчиси бўлиб ишлаган, Тошкентдаги Офицерлар уйида бош рассом бўлган. Кейинчалик Тошкент театр ва рассомлик институтига ўқишга кирган.

2024 йилда вафот этганлар, владимир бурмакин, некролог

Владимир Бурмакин жаҳон тасвирий санъати тарихига кирган кўплаб асарлар муаллифи ҳисобланади. Москва, Германия, шунингдек, уч марта Парижда намойиш этилган «Бойсун Мадоннаси» асари шулар жумласидандир.

Фото: mosaic.tashkent.uz.Фото: mosaic.tashkent.uz.

1970 йилларнинг ўрталарида Владимир Бурмакин «Халқлар дўстлиги» санъат саройи, «Пахтакор» метроси бекати, «Меҳнат заҳиралари» спорт комплекси ҳамда «Зарафшон» ресторанининг юз қисми учун паннолар яратган. Шунингдек, у Тошкент аэропорти, собиқ Сенат биносининг ички зали ва бошқа мозаикалар муаллифи ҳамдир.

Яқин вақтгача Владимир Бурмакин миллий ва шахсий кўргазмаларнинг фаол иштирокчиси бўлган. Унинг асарлари Россия, Буюк Британия, Франция, АҚШ, Германия, Болгария, Туркия, Польша ва бошқа мамлакатларнинг музей ва галереяларида бир неча бор намойиш этилган.