4 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида кўприкдан ўтаётган машина сув тақсимлаш иншоотига қулади, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Соат 16:00 да Ғазалкент-Чирчиқ йўлида ҳаракатланиб кетаётган Jetour автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган. Оқибатда Оқтош кўпригидан Ғазалкент сув тақсимлаш иншоотига тушиб кетган.

Манзилга етиб борган ФВВ қутқарувчилари махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни сувдан олиб чиққан. Автомобилда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчи жароҳат олмаган, дейилади хабарда.