Сиёсат

дайжест

Президент: Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш терроризм ва экстремизмга қарши курашнинг асосидир

Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва илгари суриш, шунингдек, қонун устуворлиги принципига оғишмай риоя этиш терроризм ва экстремизмга қарши курашишнинг фундаментал асосидир. Бу ҳақда президент Тошкентдаги ШҲТ МАТ ва МДҲ АМ конференцияси иштирокчиларига мурожаатида айтиб ўтди.


дайжест

ДХХ раиси: Терроризмга қарши курашда бирга ҳаракат қилиш орқали натижага эришиш мумкин

ШҲТ ва МДҲ маконида кечаётган мураккаб ҳарбий-сиёсий жараёнлар давлатлардан терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича ҳаракатларни бирлаштиришни талаб қилмоқда, деди Ўзбекистон ДХХ раиси Абдусалом Азизов. У, шунингдек, терроризмга қарши курашда Афғонистонга ёрдам бериш муҳимлигини таъкидлади.


дайжест

ФАО раҳбари Цюй Дунъюй Ўзбекистонга келади

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Цюй Дунъюй 5−6 сентябрь кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлади. У Тошкентда «Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари» халқаро форумида иштирок этади.


дайжест

Ўринбосарларини ҳақоратлаган Қўшработ ҳокимига ҳайфсан берилди

Қўшработ тумани ҳокими Дилшод Шакарбоев қурилиш ва камбағаллик бўйича ўринбосарларини турли ҳақоратли сўзлар билан сўкди. Самарқанд вилояти ҳокими фармойиши билан унга ҳайфсан жазоси берилди. Бу — унинг иккинчи ҳайфсани.


дайжест

«Қонунчилигимизда совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши лозим» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров СССРни тиклашни тарғиб қилган самарқандлик пенсионерни жиноий жавобгарликка тортиш ҳақидаги суд қарорини қўллаб-қувватлади. Депутатнинг фикрича, Ўзбекистон қонунчилигида совет мафкураси, даври ва рамзларини тарғиб қилиш тақиқланиши керак.


дайжест

Россияда марказий осиёлик мигрантларга фуқаролик беришга вақтинчалик мораторий жорий этиш таклиф қилинмоқда

РФ давлат думасининг «Адолатли Россия — Ҳақиқат учун» фракцияси раҳбари Сергей Миронов «Марказий Осиё давлатлари» аҳолисига РФ фуқаролигини беришга 2026 йилгача мораторий жорий этишни таклиф қилди. Унинг фикрича, «гастербайтерларни оммавий паспортлаштириш коррупционерлар мафияси учунгина фойдали».


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда август ойида инфляция: пропан 20,2 фоизга, гўшт 4,9−5,3 фоизга қимматлашди

Август якунларига кўра, Ўзбекистонда инфлация 0,5 фоиз даражасида қайд этилди. Йиллик инфляция 10,47 фоиз даражасида сақланиб қолди. Пропан (20,2%), мол гўшти (5,3%) ва қўй гўшти (4,9%), картошка (5,5%) кескин қимматлашди. Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда.


дайжест

Тадбиркорларнинг электр энергияси ва табиий газ ортиқча истеъмоли учун қўшимча тўлови 10 бараварга камайтирилади

2024 йил 1 ноябргача тадбиркорларга электр энергияси ва табиий газ истеъмоли миқдорларига нисбатан шартномавий лимитларни ошириш ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси ҳамда табиий газ учун қўшимча тўловни камида 10 бараварга камайтириш чоралари кўрилади.


дайжест

Умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади, айрим тадбиркорларга эса ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади

2028 йилгача Ўзбекистондаги умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади. Шунингдек, туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини ҳамда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга ҳар ойнинг 25 санасига қадар тўланган ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади.


дайжест

Ҳудудлардаги электр ва газ тармоқларини хусусий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу нима учун қилиняпти?

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидаги электр ва газ тақсимлаш тармоқларини хусусий операторлар бошқарувига бериш режалаштирилмоқда. Октябрь ойида Самарқанд вилоятида тендер бошланади. Энергорегулятор раҳбари Шерзод Хўжаев электр тармоқларини нима учун хусусий секторга бериш кераклигини тушунтирди.


дайжест

Ўзбекистон кетма-кет иккинчи ой олтин сотиб олиш бўйича дунёда етакчилардан бўлиб қолмоқда

Ўзбекистон Марказий банки кетма-кет иккинчи ой дунёдаги энг йирик олтин харидорлари қаторидан жой олди. Июнь ойида мамлакат 9 тонна қимматбаҳо металл сотиб олган бўлса, июль ойида кўрсаткич 9,6 тонна бўлди.


Жамият

дайжест

Фото: Ўзбекистон мактабларида янги ўқув йили бошланди

Ўзбекистонда мактабларда янги ўқув йили бошланди. Тошкентдаги жамоат транспорти ва кўчалар эрталабдан гавжум бўлди, бироқ йирик тирбандликлар кузатилмади (мактаблар яқинидагилардан ташқари). Аксарият ОТМ талабалари ўқишни кейинги ҳафтадан бошлайди. «Газетa.uz» мухбири Евгений Сорочин фоторепортажи.


дайжест

Самарқандда Lacetti дўконга келиб урилиши оқибатида бир киши жароҳатланди

Каттақўрғон туманида Lacetti дўконга келиб урилди. Ҳодиса оқибатида дўкон ичидаги бир киши жароҳатланди.


дайжест

Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази очилди

Тошкентда Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази иш бошлади. У Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Колумбия университети (АҚШ), ЮНИСEФ ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилди.


дайжест

Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пулли йўллари қурилишининг саналари ва нархлари тасдиқланди

Тошкент-Самарқанд пулли йўлини қуриш ишлари 2024 йилда бошланади. Тошкент-Андижон пулли йўлини қуриш эса 2026 йилда бошлаш режалаштирилган.


дайжест

Рақобат қўмитаси CAU (Akfa) университетига нисбатан иш қўзғатди

CAU (Akfa) университети лицензия олинмаган Тижорат ҳуқуқи йўналиши учун талабалар билан шартнома тузгани аниқланди. Бироқ бу йўналишда таълим тўхтаб қолган. Рақобат қўмитаси ОТМга 7 нафар талабага 167,5 млн сўмни қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бошқа мурожаатлар бўйича ҳам ишлаш юзасидан кўрсатма берди.


дайжест

Тошкентнинг қатор ҳудудларида иссиқ сув вақтинча ўчирилади — рўйхат

Тошкентнинг қатор ҳудудларида сентябрь-октябрь ойларида вақтинча иссиқ сув бўлмайди. Veolia Energy Tashkent`нинг билдиришича, бу пайтда эскирган коммуникациялар алмаштирилади ва иссиқлик таъминоти ишончлилигини оширадиган бошқа ишлар бажарилади. Рўйхат.


дайжест

Қашқадарёда солиқ ходимлари мактабдаги 2-синф ўқувчилари орқали ота-оналарига эслатма-хат йўллади

Нишон туманидаги 14-мактабда солиқчилар 2-синф ўқувчиларига мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш ҳақида эслатма-хат тарқатиб, уни ота-оналарига етказишларини сўради. Болалар омбудсмани бола манфаатлари бузилишига оид ушбу ҳолатни ўрганаётганини, Солиқ қўмитаси хизмат текшируви тайинланганини билдирди.


дайжест

Тошкентда мусиқа фестивали ўтказилиши сабаб бир қатор кўчалар машиналар учун ёпилади

Тошкент шаҳрида 6−8 сентябрь кунлари йирик мусиқа фестивали бўлиб ўтади, шу сабабли Миллий кутубхона ва Hyatt меҳмонхонаси атрофидаги 3 та кўчанинг айрим қисмлари машиналар ҳаракати учун ёпилади.


дайжест

Шавкат Мирзиёев «Тошкент-Шарқий» аэропорти қурилишини бориб кўрди

Президент қарийб 7 йилдан бери қайта қурилаётган «Тошкент-Шарқий» аэропортига бориб, жараённи кўздан кечирди. Давлат раҳбари бинолар фасадини миллий дизайнда қилиш, юқори мартабали меҳмонларни кутиб олиш учун барча қулайликларни инобатга олиш зарурлигини таъкидлади.


Спорт

дайжест

Паралимпия ўйинлари: 7-кунда Ўзбекистондан 10 нафар спортчи қатнашади

Парижда ўтаётган Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 10 нафар аъзоси спортнинг 4 та тури бўйича иштирок этади. Хусусан, ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олган Кубаро Ҳакимова диск улоқтириш баҳсларида қатнашади. Тақвим.


дайжест

«КХДРга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз» — Сречко Катанец

Ўзбекистонлик футболчилар 2026 йилги ЖЧ саралаш босқичининг учинчи босқичида КХДРга қарши ўйинда ўзларининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади, деди жамоа мураббийи Сречко Катанец. «Хотиржам бўлиб, ўз ишимизни аввалгидек қилишимиз керак, бу босқичда ҳар бир ўйин мураккаб бўлади», — деди у.


дайжест

Паралимпиада 2024: Сервер Ибрагимов ўқ отиш бўйича кумуш медаль олди

Паралимпиячи Сервер Ибрагимов 50 метрга тўппончадан отиш баҳсларида кумуш медали соҳибига айланди. У Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритганди.


Жаҳон

дайжест

АҚШ ҲАМАС етакчиларига 7 октябрь куни Исроилга уюштирилган ҳужум бўйича айблов қўйди

АҚШ ҳукумати ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар ва гуруҳнинг қатор раҳбарларига 2023 йил 7 октябрь куни Исроилга қилинган ҳужум муносабати билан расман жиноий айбловларни эълон қилди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!