4 сентябрь, чоршанба куни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг 7-кунида Ўзбекистон делегациясининг 10 нафар аъзоси иштирок этади.

Пара велоспорт

11:27. Ғолиббек Мирзаёров (шоссе, вақт пойгаси)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1999 йил 18 декабрда туғилган. 2022 йилдан буён пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда C2 классда иштирок этади. Ханжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган. Бутунжаҳон UCI ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Дилмурод Сиддиқов.

Ғолиббек Мирзаёров Паралимпия ўйинларида биринчи марта иштирок этмоқда. 30 август куни у пара велоспортнинг трек йўналишида эркаклар ўртасида C2 классида 3000 метр масофага яккалик пурсуит баҳсларини ўтказган ва 6-ўринни эгаллаган.

Пара ўқотиш

12:30. Сервер Ибрагимов (50 метр тўппончадан отиш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1978 йил 28 ноябрда туғилган. 2014 йилдан буён пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ш-1 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган. 2022 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 10 м ва 50 м масофага тўппончадан отиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи Наталия Ефимова.

У 30 август куни 10 метр масоафага тўппончадан отиш бўйича финалда қатнашиб, 132.1 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни эгаллаган.

12:30. Шаҳноза Мамажонова (50 метр тўппончадан отиш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1998 йил 4 майда туғилган. 2023 йилдан буён пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ш-1А классида иштирок этади. 2022 йил Перуда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 10 м масофага тўппончадан отиш бўйича, 2023-йи БААда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 50 м масофага тўппончадан отиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Наталия Ефимова.

31 август куни спортчи 10 метр масоафага тўппончадан отиш бўйича финал баҳсида қатнашиб, 149.3 очко жамғарган ҳолда 6-ўринни эгаллаган.

Пара сузиш

12:30. Дмитрий Хорлин (100 метр эркин)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1997 йил 5 декабрда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Инчеон-2014, Жакарта-2018 ҳамда Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати ва Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи Сергей Хорлин.

Дмитрий Хорлин шу пайтгача 400 метрга эркин усулда сузиш ва 200 метрга комплекс усулда сузиш бўйича ўтказилган саралаш баҳсларда иштирок этган, лекин финалга чиқа олмаган.

Пара енгил атлетика

13:00. Кубаро Ҳакимова (диск улоқтириш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 2002 йил 31 январда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ф41 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Сардор Абдухолиқов.

Кубаро Ҳакимова 30 август куни ядро улоқтириш бўйича кумуш медаль олганди. У ядрони 10,36 метрга улоқтириб, иккинчи ўринни эгаллаган.

13:00. Мадина Мухторова (диск улоқтириш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 2006 йил 1 ноябрда туғилган. 2022 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ф40 классида иштирок этади. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари бронза медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Хуршиджон Бойматов.

Мадина Мухторова ядро улоқтириш баҳсларида 8.10 метр натижа қайд этиб, кучли саккизликдан жой олган.

13:44. Урганч Эгамназаров (100 метр югуриш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 2000 йил 21 апрелда туғилган. 2018 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Т11 классида иштирок этади. Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида узунликка сакраш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Беҳруз Тешаев.

Урганч Эгамназаров 400 метрга югуриш финалида иштирок этган, бироқ юқори ўринлардан бирини ололмаган.

14:47. Розия Эргашева (ядро улоқтириш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1999 йил 11 апрелда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ф55 классида иштирок этади. Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинлари ғолиби.

Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лисензиясини қўлга киритган. Мураббийи Яхёбек Якубов.

14:47. Шахина Йигиталиева (ядро улоқтириш)

паралимпиада-2024, тақвим

У 2008 йил 19 октябрда туғилган. 2020 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ф46 классида иштирок этади. Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари ғолиби.

Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Азизжон Норматов.

Пара велоспорт

16:51. Азимбек Абдуллаев (шоссе, вақт пойгаси)

паралимпиада-2024, тақвим

У 1996 йил 21 февралда туғилган. 2022 йилдан буён пара велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда C5 классда иштирок этади. Ханжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалга сазовор бўлган. Бутунжаҳон УCИ ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра C5 дастури бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи Рената Бойметова.

Азимбек Абдулааев 4000 метр масофага ўтказилган яккалик пурсуит баҳсларида иштирок этган ва 4 дақиқа 43.555 сония вақт билан 12-ўринни банд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 4 сентябрь cоат 08:00 ҳолатига кўра, медаллар ҳисоби бўйича кучли 10 таликни якунлаб турибди. Жамоада 6 та олтин, 4 та кумуш ва 4 та бронза бор.