4 сентябрь куни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг 7-кунида Сервер Ибрагимов пара ўқ отиш бўйича аралаш дастурда кумуш медални қўлга киритди.

У финал баҳсида 50 метр масофага кичик калибрли тўппончадан отиш бўйича 215,3 очко жамғарди. Биринчи ўрин Хитой, учинчи ўрин эса Италия жамоаси аъзосига насиб этди.

паралимпиада-2024, париж-2024, сервер ибрагимов

Спортчи 30 август куни 10 метр масофага тўппончадан отиш бўйича финалда қатнашиб, 132.1 очко жамғарган ҳолда 7-ўринни эгаллаганди.

Сервер Ибрагимов 1978 йил 28 ноябрда туғилган. 2014 йилдан буён пара ўқ отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мусобақаларда Ш-1 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритган.

2022 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон кубогида 10 метр ва 50 метр масофага тўппончадан отиш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Жасорат» медали соҳиби. Мураббийи Наталия Ефимова.

Маълумоту учун, Ўзбекистон 4 сентябрь соат 16:10 ҳолатига кўра, медаллар ҳисоби бўйича 11 ўринда турибди. Жамоада 6 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза бор.