Сиёсат

дайжест

Парламент сайлови бюллетенларининг шакли тасдиқланди

Марказий сайлов комиссияси Парламент сайлови бюллетенларининг шакли ва тавсифини тасдиқлади. Бундай бюллетенлар ихчамлиги сабаб чоп этиш харажатларини 3 млрд сўмгача камайтиради, натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт сарфи ҳам қисқаради.


дайжест

Тошкент вилоятининг Сирдарё ва Наманган вилоятлари билан чегарасига ўзгартириш киритилмоқда

Тошкент вилоятининг Сирдарё, Наманган билан чегара ҳудудларида ўзгаришлар режалаштирилган. Бу вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида амалга оширилаётгани маълум қилинди.


Иқтисодиёт

дайжест

Самарасиз фойдаланилаётган боғ, шифохона, маданият ва спорт саройлари ДХШга берилиши мумкин

Ўзбекистонда самарасиз фойдаланилаётган йирик шифохоналар, маданият ва спорт иншоотлари, истироҳат боғлари хусусий секторга ДХШ асосида берилиши мумкин. Қолаверса, «сотиб олиш ёки тўлаб бериш» шартномаларида давлат мажбуриятларининг юқори чегарасини белгилаш режалаштирилмоқда.


дайжест

«Маиший техника ишлаб чиқариш асосан ички бозорда сотиш ҳисобига ривожланмоқда» — президент

2023 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техникаларнинг 70 фоизи ички бозорда сотилди. Президент қўшни бозорларда бутловчи қисмларни ортиқча тўловсиз етказиб бериш учун йирик узелли йиғув корхонасини йўлга қўйиш, электротехника маҳсулотларининг қўшилган қийматини ошириш бўйича топшириқ берди.


дайжест

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвони таъсис этилди

Президент «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. У юқори даромадли тадбиркорлик йўналишларини ташкил этган ва иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшган «тадбиркорлик субъектларининг илғор ва ташаббускор раҳбарлари ва таъсисчилари»га берилади.


дайжест

«Ўзбекистон газни 160 долларга сотиб олмоқда ва 5,2 млрд куб метр газ импорт қилди» — Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Биринчи яримйилликда Ўзбекистон 5,2 млрд куб метр — ўтган йил олти ойига нисбатан қарийб 2,3 баробар кўп газ импорт қилди. Газ 1000 куб метри учун 160 доллардан олиб келинмоқда. Солиқ қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари билвосита солиқлар (акциз, ҚҚС) улушининг камайишини газ билан боғлади.


Жамият

дайжест

Ўзбекистонда давлат тиббий суғуртаси тизими қачондан жорий этилиши маълум қилинди

Давлат тиббий суғуртаси тизимини 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда. Бошқа ҳудудларда эса 2026 йил якунига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган.


дайжест

Шароф Рашидовнинг ўғли вафот этди

Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов 74 ёшида вафот эди.


дайжест

Тошкент метросида поезддаги носозлик туфайли қатнов графиги бузилди

Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидаги «Халқлар дўстлиги» бекатида поездда носозлик юзага келгани сабабли ҳар икки йўналишда ярим соатга яқин ҳаракат тўхтаб қолди.


дайжест

Фарғонада UzAuto Motors автотрейлери ЙТҲга учради (видео)

Фарғона вилоятида UzAuto Motors автотрейлери ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди. Компания 8 та Cobalt зарар кўргани, жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.


дайжест

Қашқадарёда пахта тўқимачилик кластерлари 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди

Қашқадарёдаги 2 та пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди. Хусусан, улар маҳсулотни биржага чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича иш қўзғатиб, маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича кўрсатма берди.


дайжест

Андижонда Damas машинасида 32 нафар боғча боласи ташилди (видео)

Ўнлаб болаларни бир машинага ўтқазиб ҳаракатланиш бўйича навбатдаги ҳолат Андижон туманида қайд этилди: Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани боғчага олиб кетаётганда тўхтатилди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 187,5 минг сўм жарима қўлланди.


дайжест

Самарқандда Lacetti билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси ва фарзанди ҳалок бўлди

Иштихон туманида юқори тезликдаги Lacetti қарама-қарши йўлдаги мотоцикл билан тўқнашди. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва 13 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди, машина ҳайдовчиси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.


дайжест

Ўзбекистон ва КХДР футбол учрашуви сабаб «Бунёдкор» стадиони яқинидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

Футбол бўйича ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР учрашуви сабаб соат 23:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.


дайжест

Туғилганидан буён даволанаётган 7 ойлик қизча Россиядан Ўзбекистонга олиб келинди

Туғилганидан бери даволанаётган 7 ойлик қиз Ўзбекистон болалар омбудсмани кўмагида Санкт-Петербургдан шифокор ҳамроҳлигида олиб келинди. Унинг ота-онаси апрель ойида яшаш муддати тугагани сабабли уйга қайтишган. Харажатларни қоплашга ўзбек диаспораси ва тадбиркорлардан бири ёрдам берди.


дайжест

Central Asian University Рақобат қўмитаси баёнотига жавоб берди

Рақобат қўмитаси 7 нафар собиқ талабанинг пуллари қайтарилмагани юзасидан Central Asian University’га нисбатан иш қўзғатганди. CAU талабалар университетга мурожаат қилмагани, ҳозирда маблағни қайтариб бериш бошланганини айтди.


Спорт

дайжест

Паралимпия ўйинлари: 8-кунда Ўзбекистондан 9 нафар спортчи қатнашади

Паралимпия ўйинларининг саккизинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 9 нафар аъзоси спортнинг 4 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.


дайжест

Футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Шимолий Кореяни мағлуб этди

Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичининг биринчи ўйинида КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан киритилди, дарвозабон Ўткир Юсупов эса пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).


Жаҳон

дайжест

Бразилия суди Х’ни блоклашни буюрди, Starlink ижтимоий тармоққа киришни чеклашга рози бўлди

Бразилия Олий суди Х’га (Twitter) киришни чеклашга қарор қилди ва блокни четлаб ўтганлик учун жарималар жорий қилди. Бунга ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск мамлакатда қонуний вакил тайинлашдан бош тортгани сабаб бўлди. Миллиардерга тегишли Starlink тортишувлардан сўнг тармоқни блоклашга рози бўлди.


дайжест

Мишель Барнье — Франциянинг янги бош вазири

Парламент сайловларидан икки ой ўтиб, Франция президенти Эммануэль Макрон собиқ еврокомиссар ва Франция Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Мишель Барньени мамлакат бош вазири этиб тайинлади. 73 ёшли сиёсатчи Франция тарихидаги энг кекса бош вазирга айланди.


дайжест

Қозоғистон Конституциявий суди тинч йиғилишларга қўйилган чекловларнинг қонунийлигини текширади

Қозоғистон Конституциявий суди маҳаллий ҳокимият органларининг бошқа тадбирлар ўтказиш, танланган вақт ва жойда таъмирлаш ишларини олиб бориш каби сабаблар билан тинч йиғилишларни ўтказишдан бош тортиши қанчалик қонуний эканини кўриб чиқади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!