5 сентябрь, пайшанба куни Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларининг 8-кунида Ўзбекистон делегациясининг 9 нафар аъзоси иштирок этади.

Пара енгил атлетика

13:00 Дилафруз Ахмадхонова (ядро улоқтириш)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1990 йил 23 июнда туғилган. 2014 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф35 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган. Рио-2016 ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари иштирокчиси. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Шуҳрат» медали соҳиби. Мураббийи — Нуриддин Рўзматов.

13:17 Моҳигул Ҳамдамова (ядро улоқтириш)

Фото: Ҳусниддин АтоФото: Ҳусниддин Ато

Ўзбекистон делегацияси байроқдори бундан аввал F57 классида диск улоқтириш (ўтирган ҳолда улоқтириш) бўйича бронза медали соҳибига айланган.

У 1995 йил 2 октябрда туғилган. 2017 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф56/57 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида кумуш, Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида диск улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи — Мавлонбек Хайдаров.

13:49 Асила Мирзаёрова (200 м югуриш)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асила Мирзаёрова аввалроқ Т11 классида узунликка сакраш дастурида 5,24 метр қайд этиб, энг юқори натижани кўрсатган ва олтин медални қўлга киритган. Ушбу кўрсаткич янги Паралимпия ўйинлари рекорди сифатида белгиланган. Бундан аввалги рекордни ҳам 5,22 метрга сакраб ўзи янгилаганди.

Асила 2 сентябрь куни Т11 классида 100 метр масофага югуришда саралаш баҳсларида қатнашган ва 13.08 сония натижа қайд этган. Ушбу кўрсаткич спортчининг финалга чиқиши учун етарли бўлмаган.

23:42 Хусниддин Норбеков (ядро улоқтириш)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

У 1987 йил 23 майда туғилган. 2012 йилдан буён пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда Ф35 классида иштирок этади. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида олтин, Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза, Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинларида олтин ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. 2023 йил Парижда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ядро улоқтириш бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи» ҳамда «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвонлари соҳиби. Мураббийи — Сардор Абдухолиқов.

Пара дзюдо

13:00 Шерзод Намозов (-60 кг)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1991 йил 3 августда туғилган. 2013 йилдан буён пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси. Мусобақаларда Ж2 классда иштирок этади. 2023 йил Ҳанжчоу бўлиб ўтган ёзги Пара Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритган. Бутунжаҳон IBSA ташкилотини якуний рейтинг натижаларига кўра 60 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон ифтихори» унвони соҳиби. Мураббийи — Махмуд Аманов.

13:00 Улжон Амриева (-57 кг)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1999 йил 17 майда туғилган. 2023 йилдан буён пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси. Мусобақаларда Ж1 классида иштирок этади. Ҳанжчоу-2022 Пара Осиё ўйинларида бронза медалИни қўлга киритган. Бутунжаҳон IBSA ташкилотининг якуний рейтинг натижаларига кўра -57 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини олган. Мураббийи — Дилноза Баҳромова.

Пара пауэрлифтинг

20:00 Дурдона Тўраева (-55 кг)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

2001 йил 12 октябрда туғилган. 2022 йилдан буён пара пауэрлифтинг бўйича Ўбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда -50 кг вазн тоифасида иштирок этади. Жаҳон кубогининг кумуш медали соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Фазлиддин Умрзоқов.

15:00 Ақидахон Ахтамова (-50 кг)

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1993 йил 1 мартда туғилган. 2022 йилдан буён пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда -50 кг вазн тоифасида иштирок этади. Жаҳон кубогида олтин медалга сазовор бўлган. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритган. Мураббийи — Дилшод Фаттаев.

Пара сузиш

12:30 Фирдавс Мусабеков

паралимпиада 2024, паралимпия ўйинлари, париж 2024

1997 йил 11 февралда туғилган. 2014 йилдан буён пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. Мусобақаларда С13 классида иштирок этади. Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари ҳамда Жакарта-2018 Пара Осиё ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати ҳамда Ҳанчжоу-2022 Пара Осиё ўйинлари кумуш медаль соҳиби. Халқаро Паралимпия қўмитасининг якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лиЦензиясини қўлга киритган. «Ўзбекистон ифтихори» унвони соҳиби. Мураббийи — Нодирбек Абдуллаев.