Ўзбекистон делегацияси аъзоси, парадзюдочи Шерзод Намозов Париж Паралимпиадаси ғолиби бўлди.

5 сентябрь куни эркаклар ўртасида J2 классида (кўзи қисман кўрадиган спортчилар беллашади) -60 кг вазн тоифасида финал баҳси якунланди. Олтин медаль учун кечган курашда ўзбекистонлик Шерзод Намозов грузиялик Зураб Зурабианига қарши татамига чиқди ва ғалабага эришиб, олтин медални қўлга киритди.

У бу орқали икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди. Спортчи 2016 йилги Паралимпия ўйинларида ҳам чемпион бўлган.

Шерзод Намозов турнир чорак финалида испаниялик Луис Гавиланни, яримфиналда эса жанубий кореялик Ли Мин-Жайни мағлуб этганди. Иккала баҳс ҳам 10:0 ҳисобида якунланган.

парадзюдо, паралимпия ўйинлари-2024, шерзод намозов

Ўзбекистон онлайн медаллар жадвалида 13 ўринга чиқди. Хабар эълон қилинган вақтда мамлакат ҳисобида 7 та олтин, 5 та кумуш ва 4 бронза медали бор.