5 сентябрь куни Ўзбекистон ва Корея Халқ Демократик Республикаси ўртасида футбол бўйича ЖЧ-2026 саралаши 3-босқичи ўтказилиши муносабати билан Чилонзор туманидаги баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.

Кўча ва чорраҳалар:

  • Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисми.

Чеклов 17:00 дан соат 23:00 гача давом этади.

«Юзага келаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз», — дейилади ЙҲХБ хабарида.