Фарғона вилоятида 4 сентябрь куни соат тахминан 18:00 да UzAuto Motors автотрейлери ЙТҲга учради. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодисага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган, машина йўлдан чиқиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 8 та Cobalt автомобили зарар кўрган, автотрейлер ҳайдовчиси жароҳатланмаган, дейилади хабарда.