1 сентябрдан бошлаб автосуғуртани фақат онлайн кўринишда расмийлаштириш мумкин. Кўпчилик учун бу янгилик бўлса-да, Click фойдаланувчилари онлайн хизматлар, жумладан, Click Up`даги автосуғурта афзалликлари ҳақида аллақачон яхши билишади.

Click «Менинг авто» ўзида қулайлик ва хафсизлик кафолатини мужассам этгани сабабли кўпчилик замонавий ҳайдовчилар ҳаётининг ажралмас қисмига айланмоқда. Мазкур хизматнинг фойдали функцияларидан бири бу суғурта полисини бир нечта кликда тезкор расмийлаштиришдир. Бу жараён шу қадар оддийки, уни атиги бир неча дақиқада амалга ошириш мумкин.

Автомобилни суғурта қилиш учун қуйидагиларни бажариш кифоя:

  • автомобилни суғурталаш учун Click Up иловасига кириш;
  • «Менинг авто» бўлимига ўтиш;
  • суғурта турини танлаш;
  • маълумотларни киритиш.

Доимо ҳимоя остида қолиш учун хизматнинг ўзи суғурта муддатини узайтириш лозимлигини эслатади.

Шунингдек, Click орқали суғуртани расмийлаштириш нафақат қулай, балки манфаатлидир. ОСАГО VIP суғуртасини Click Up орқали расмийлаштирганда, фойдаланувчилар беш фоизли кешбэк олишади.

Click кундалик вазифаларни амалга оширишда қулай ва замонавий ечимларни таклиф қилади ва фойдаланувчилар ҳаётини қулайлаштиради. Автосуғуртани Click Up`да онлайн расмийлаштириш ва рақамли технологияларнинг барча афзалликларини ҳис этиш мумкин.

«Менинг авто» бўлими ҳақида батафсил.

Автосуғуртани ҳавола орқали расмийлаштириш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.