Сиёсат

дайжест

Фото: Ўзбекистонда илк бор МДҲ давлатларининг «Шарқ-Аксилтеррор» машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистонда илк бор «Шарқ-Аксилтеррор» қўшма антитеррор машғулотлари ўтказилди. Иштирокчилар гаровга олинганларни озод қилиш ва муҳим инфратузилма объектларида шартли террорчиларни зарарсизлантириш сценарийларини ишлаб чиқди, бунда авиация ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланилди.


дайжест

Германия канцлери Ўзбекистонга келади

Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, хусусан, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этади.


Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда ипотека бўйича ўртача ойлик тўловлар, уларнинг шартлари ва тузилиши қандай ўзгаргани — МБ шарҳида

Ўзбекистонда биринчи ярим йил якунларига кўра, ўртача ойлик ипотека тўловлари 16 фоизга ошиб, 2,99 млн сўмни ташкил этди. Қарзнинг ўртача миқдори ошди, аммо кредитлар қисқароқ муддатга берила бошлади. Ипотека кредитларининг 22 фоизи норасмий даромадга эга шахслар томонидан олинган.


Жамият

дайжест

Тошкентда бемор «Цефтриаксон» қўлланганидан кейин шифохонага ётқизилгани юзасидан баёнот берилди

Тошкентда фуқаро шифокор тавсиясисиз «Цефтриаксон» ва «Лидокаин» аралашмасидан укол олгач, аҳволи ёмонлашиб, шифохонага ётқизилди. Фармхавфсизлик марказига кўра, бу дори сифати билан боғлиқ эмас. Препаратлар қайта текширилмоқда. Улардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш мумкин эмаслиги эслатилди.


дайжест

Рақобат қўмитаси: «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузгани аниқланди

Рақобат қўмитаси «Наманган сув таъминоти» давлат харидларини амалга оширишда қонун бузганини маълум қилди. Қўмита корхона мансабдорларига жарима қўллаб, тегишли ҳужжатларни судга юборди.


дайжест

Рақобат қўмитаси билан кечган муҳокамадан сўнг Korzinka «энг арзон нарх» шиорини ўзгартирмоқда

Korzinka супермаркетлар тармоғи Рақобат қўмитаси билан муҳокама якунлангани ва энг оммабоп товарлар саватини энг арзон нархларда сақлашга қаратилган стратегиясини янги ном остида ривожлантиришни давом эттиришини маълум қилди. Савдо тармоғининг таъкидлашича, дастурнинг моҳияти ўзгармайди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (7−8 сентябрь)

«Офицер 55» ва яна саккизта кино премьераси, Teplo фестивали, кўргазмалар, концертлар, болалар ва катталар учун ижодий маҳорат дарслари, спектакллар ҳамда келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳарорат +22 даражагача пасаяди

Жума кунидан Ўзбекистонга нисбатан совуқ ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланади. Дам олиш кунларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +10…+15, кундузи +22…+27 даражагача пасаяди.


дайжест

Ўзбекистонда августда ҳарорат меъёрдан ўртача 2−3,5 даражага юқори бўлди

Ўзбекистонда бу йилги август ойи меъёрдан 1−2 даражага илиқроқ бўлиб, барча кузатув йилларидаги энг илиқ учликка кирди. Қолаверса, ой қуруқ ўтди, ёмғир жуда кам ёғди. Ўзгидрометга кўра, 2024 йилнинг ёзини ҳарорат тартибига нисбатан қулай деб баҳолаш мумкин.


дайжест

Тошкент метрополитенининг барча бекатларида металл детекторлар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг барча бекатлари металл детекторлари билан жиҳозланади, деб хабар берди метро маъмурияти.


Спорт

дайжест

Хусниддин Норбеков — уч карра Паралимпия ўйинлари ғолиби

Пара енгил атлетикачи Хусниддин Норбеков ядро улоқтириш баҳсларида турнир рекордини ўрнатиб, Паралимпиада олтин медалини қўлга киритди. Шу тариқа у учта Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчи бўлди.


дайжест

«Муаммо асосан жисмоний ҳолатда бўлди». Сречко Катанец — КХДРга қарши ўйин ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец Шимолий Корея билан ўйинда жамоа ўз имкониятини тўлиқ намойиш эта олмагани, муаммо асосан жисмоний ҳолатда бўлганини айтди. Ўйиннинг энг яхши футболчиси Жалолиддин Машарипов «ЖЧга яқинлашган сари босим ва ҳаяжон бўлиши табиий» эканини таъкидлади.


дайжест

Паралимпиада: 9-кунда 22 нафар ўзбекистонлик иштирок этади

Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегациясининг 22 нафар аъзоси спортнинг 5 та тури бўйича иштирок этади. Хусусан, аввалги баҳсларда олтин медаль олган Қудратуллахон Маъруфхўжаев диск улоқтириш ва Ёрқинбек Одилов ядро улоқтириш баҳсларида қатнашади.


дайжест

Сафия Бурханова ядро улоқтириш бўйича уч карра Паралимпия ўйинлари совриндори бўлди

Ўзбекистонлик параатлет Сафия Бурханова Париждаги Паралимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди. Бу унинг фаолиятидаги Токиодаги олтин ва Риодаги кумушдан кейин учинчи Паралимпия медали бўлди. Ўзбекистон 18 та медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида 12-ўринни эгаллаб турибди.


дайжест

Паралимпиада: Толиббой Йўлдашев олтин, Темур Гиязов бронза медалини қўлга киритди

Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларида Толиббой Йўлдашев диск улоқтириш бўйича олтин, Темур Гиязов эса баландликка сакраш бўйича бронза медалига эга бўлди. Йўлдашев аввалроқ ядро улоқтириш бўйича бронза медалига ҳам эга чиққанди.


дайжест

Президент Паралимпия чемпионларини телефон орқали табриклади

Шавкат Мирзиёев иккинчи бор Паралимпия ўйинлари чемпиони бўлган дзюдочи Шерзод Намозов ва уч карра «олтин» соҳиби бўлган Хусниддин Норбековни телефон орқали табриклади.


дайжест

Дзюдочи Кумуш Ходжаева Паралимпиада кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик парадзюдочи Кумуш Ходжаева Паралимпия ўйинлари финалида япониялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медални қўлга киритди. Делегация ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди.


дайжест

Дзюдочи Учқун Қуронбоев Паралимпия ўйинлари бронза медалини қўлга киритди

Ўзбекистон вакили Учқун Қуронбоев парадзюдо бўйича Паралимпия ўйинларида бронза медални қўлга киритди. У учинчи ўрин учун баҳсда жанубия кореялик рақибини мағлуб этди. Бу — Қуронбоев учун Паралимпиадалардаги иккинчи медаль.


Жаҳон

дайжест

Ҳаррис ва Трамп 10 сентябрь кунги дебат қоидаларини келишиб олди

АҚШ президентлигига номзодлар Камала Ҳаррис ва Дональд Трамп ўртасидаги илк дебат 10 сентябрь куни бўлиб ўтади. Залда томошабинлар бўлмайди, рақибларнинг микрофонлари эса навбат билан ёқилади.


дайжест

Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг илк бор баёнот бериб, айбловларни рад этди

Telegram асосчиси Павел Дуров Францияда ҳибсга олинганидан сўнг биринчи марта баёнот берди. Унинг фикрича, агар мамлакат интернет хизматидан норози бўлса, унинг раҳбарини таъқиб қилмасдан, компанияни судга бериши керак. Шу билан бирга, Дуров суиистеъмолликларга қарши курашишга ваъда берди.


дайжест

Дунё кетма-кет иккинчи йил рекорд даражадаги энг иссиқ ёзни бошдан кечирди

Ўтган уч ой — июнь, июль ва август — тарихдаги энг иссиқ даврга айланди. Сайёрада кетма-кет иккинчи йил аномал иссиқ ёз қайд этилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!