Ўзбекистон делегацияси аъзоси Кумуш Ходжаева Париж Паралимпиадасида парадзюдо бўйича иккинчи ўринни эгаллади.

Кумуш Ходжаева аёллар ўртасида J2 классида (кўзи қисман кўрадиган спортчилар беллашади) -57 кг вазн тоифасида яримфиналда испаниялик Марта Арче Пойнони мағлуб этди (1:0) ва финал баҳси учун йўлланма олди.

Финалда ўзбекистонлик спортчи япониялик Хиросе Жункога қарши татамига чиқди. Аммо ҳал қилувчи беллашувда Ходжаева 10:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бу орқали делегация ҳисобидаги медаллар сони 21 тага етди — 9 та олтин, 7 та кумуш, 5 та бронза. Ўзбекистон хабар эълон қилинган вақтда онлайн медаллар жадвалида 12-ўринда жойлашган.

кумуш ходжаева, парадзюдо, паралимпиада-2024

Бугун, 6 сентябрь куни Ўзбекистон параспортчилари мамлакат ҳисобига яна учта медални қўшиб қўйганди. Сафия Бурханова ядро улоқтириш бўйича кумуш медални қўлга киритди ва Паралимпия ўйинларининг уч карра совриндори бўлди. Толиббой Йўлдашев диск улоқтиришда олтин, Темур Гиязов баландликка сакрашда бронза медалини олди.