Фойдаланувчилар учун Uzum Tezkor иловасида Aroma Bakery, Izgara, Zaytun ва бошқа маҳаллий ресторанлар, шунингдек, Evos ва Safia каби машҳур тармоқларнинг севимли таомлари мавжуд. Платформа ҳар бир истеъмолчи ўзига хуш келадиган таомни танлай олиши учун ҳамкорларининг рўйхатини кун сайин кўпайтириб бормоқда. Буюртмалар эса шаҳар бўйлаб бепул етказиб берилмоқда.

Шунингдек, тез орада Қарши аҳолиси учун Uzum Tezkor орқали озиқ-овқат маҳсулотларини дўконлардан буюртма қилиш имкони яратилади. Бунда истеъмолчилар нафақат қулай хизматдан, балки сервис ва унинг ҳамкорлари томонидан таклиф этилаётган чегирма ва акциялардан ҳам фойдаланиши мумкин.

Uzum Tezkor сервисининг янги шаҳарга кириб келиши маҳаллий аҳоли учун қулай етказиб бериш хизматининг ишга туширилганини ҳамда қўшимча иш жойларининг ташкил этилишини англатса, кичик ва ўрта бизнес учун бу ўсиш имконини беради.

«Uzum Tezkor хизматининг Қарши шаҳрида фаолият кўрсатишни бошлаши компаниянинг Ўзбекистон бўйлаб турли ресторанлардан етказиб берадиган ягона тармоқни яратиш бўйича узоқ муддатли стратегиясининг бир қисми ҳисобланади. Хизматимизнинг қулайлиги бутун мамлакат бўйлаб нафақат миллионлаб истеъмолчилар, балки рестораторлар томонидан юқори баҳолаб келинмоқда. Бизнинг маълумотларга кўра, сервисга қўшилган ҳамкорларнинг етказиб бериш буюртмалари улуши илк ойларданоқ ўртача 20−30% га, сўнг 40% гача кўтарилади. Бугунги кунда ҳамкор ресторан ва дўконларнинг сони 1600 дан ошди ва кўрсаткичлар кун сайин ошиб бормоқда», — деди Uzum Tezkor хизматини вилоятларда ривожлантириш бўйича раҳбар Бехзод Абдуллаев.

Қарши Uzum Tezkor хизмати йўлга қўйилган тўққизинчи шаҳарга айланди. Шунга қарамай, Uzum Tezkor учун хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлиги асосий устувор вазифа бўлиб қолмоқда, масалан, ўртача етказиб бериш муддати 30 дақиқани ташкил этади.

Uzum Tezkor Қарши шаҳрида ўз фаолиятини бошлаши муносабати билан янги фойдаланувчиларнинг илк учта буюртмасига QARSHI20 промокоди билан 20 минг сўмли чегирма таклиф этади. Буюртмаларни Uzum Tezkor ва Uzum Market иловалари орқали амалга ошириш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.