Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида F54 классида (ўтирган ҳолда иштирок этилади) найза улоқтириш дастурида финал баҳслари якунланди. Унда Нурхон Қурбонова 21.12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини (20.73 м эди) янгилади ва олтин медаль олди.

Иккинчи ўринни нигериялик Угвунва Флора (19.26), учинчи ўринни эса эронлик Салеҳи Эльҳам (16.24) эгаллади.

F54 классида найза улоқтириш бўйича амалдаги жаҳон рекорди ҳам айнан Нурхон Қурбонованинг ўзига тегишли эди. У 2024 йил Японияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 20.73 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилашга муваффақ бўлган.

У 2 сентябрь куни Паралимпия ўйинларининг ядро улоқтириш баҳсларида бронза медалига сазовор бўлганди.

Қурбонова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган. Шундай қилиб, унинг ҳисобида энди Паралимпиянинг 4 та медали бор.

Айни дамда Ўзбекистон 10 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медали билан жадвалда 11-ўринда бормоқда.

Фото

найза улоқтириш, нурхон қурбонова, паралимпиада 2024