Президент Шавкат Мирзиёев жума куни Бухорога борди, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканали ўша куни кечки хабарида.
Телеканал хабарига кўра, давлат раҳбари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аввалги ташрифлар давомида берилган вазифалар ижроси билан танишган.
Шунингдек, у қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш мақсадида Бухорода бўлиб турган Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказган.
Бухоронинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиш чоғида бундай масканларнинг жамият ҳаётидаги, айниқса, ёшлар тарбиясидаги ўрни, маърифий аҳамиятига эътибор қаратилди, дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев шанба куни Тошкентга қайтиб келди. Ташриф ҳақида бошқа манбаларда хабар берилмади.