Дзюдочи Довурхон Кароматов эркаклар ўртасида Ж2 классида -90 кг вазн тоифасида Паралимпия ўйинларининг бронза медалига эга бўлди.
У татамида грузиялик Лаша Кизилашвилини мағлубиятга учратди. Шу тариқа Кароматов делегация ҳисобига 7-бронза медални қўшиб қўйди.
Бу Довурхон Кароматовнинг фаолиятидаги иккинчи Паралимпия медали ҳисобланади. У бундан аввал 2021 йилда Токиода бўлиб ўтган ўйинларда кумуш медални қўлга киритган.
Довурхон Кароматов 1998 йил 25 январда туғилган. 2018 йилдан буён пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоа аъзоси ҳисобланади. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони соҳиби. Мураббийи Фозил Кароматов.
8 сентябрь соат 09:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медали билан жадвалда 13-ўринда бормоқда.