Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

«Остона арена»да бўлиб ўтган тадбирда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов, Татаристон раиси Рустам Минниханов ва бошқа хорижий меҳмонлар ҳам қатнашди.

бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари, остона, шавкат мирзиёев

Мусобақада дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан ортиқ спортчи, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. Спортчилар кураш, алиш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, пойга, паҳлавонлар беллашуви каби йўналишларда куч синашади.

Иштирокчиларга кўчманчи халқларнинг бой маданияти ва тарихи, анъана ва урф-одатларига бағишланган театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.

Маросимдан сўнг давлат раҳбари Тошкентга жўнаб кетди. Остона халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистоннинг бош вазири Олжас Бектенов кузатиб қўйди.

бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари, остона, шавкат мирзиёев